Shuhratbek Abdurahmonov haqida
АБДУРАХМАНОВ ШУХРАТБЕК КУШАҚБАЕВИЧ
1969 йили Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. Миллати: ўзбек. Маълумоти: олий. 1992 йилда Андижон пахтачилик институти (хозирги Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филлиали) ни тамомлаган. Мутахассислиги:  агроном. 2010 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 2013 йилдан — ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳамда халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати. Оилали. 3 нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1992-1994 йй.лар Андижон вилояти, Пахтаобод туманидаги “Маданият” агрофирмаси 5-бўлим агроном-энтомологи, “Навбаҳор” ширкати пахтачилик бригадаси бошлиғи, 1994 йилдан 1999 йилгача Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги, “Маданият” агрофирмаси агроном-энтомологи, бош агрономи. 1999 йилдан  2000 йилгача Андижон вилояти, Пахтаобод тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари. 2000 йилдан – 2001 йилгача Андижон вилояти, Пахтаобод туманидаги “Навбахор” ширкат хўжалиги раиси. 2001 йилдан – 2004 йилгача Андижон вилояти, Пахтаобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи. 2004 йилдан — 2011 йилгача Андижон вилояти, Пахтаобод тумани ҳокими. 2011 йилдан – 2013 йилгача Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи. 2013 йилдан хозирга қадар  — Андижон вилояти ҳокими.
andijan.uz