Bolalar uchun yozilgan she’rlar

Болаларга

Осмонларни тслдириб
Самолёт стиб кетди.
Унинг кучли овози
Оламни тутиб кетди.

А­й Ватаним қурган қуш,
Тсхта, мени олиб кет!
Тсхта, бир хат берайин,
Қанотингга солиб кет.

Осмонларда менинг ҳам
Битта лочин акам бор.
Хатимни бер, сқисин,
Ўқисин такрор-такрор.

Ватаннмиз ёвига
Омон берма — деб ёздим.
Орден олмасдан туриб,
Уйга келма — деб ёздим.

Осмонларни тслдириб,
Самолёт стиб кетда.
Унинг кучли овози,
Оламни тутиб кетди.

Hamid Olimjon

Болаларга

Шодлигим кскка сиғмас,
Битмас бахтим бор маним.
Мени бахтиёр қилган,
Шу енгилмас ватаним.

Душманга омон бермас,
Ҳарбир аскар отган сқ.
Дунёда меникидай
Катта ва зср ватан йсқ.

Авнинг сқи, ҳечқачон
Аскаридан стмайди.
Аишон олса осмонни
Самолётга етмайди.

Шунинг учун қишлоқлар
Кун кечирар сркин, тинч,
Шаҳарларнинг қалбида
Кеча ва кундуз севинч.

Hamid Olimjon

ЛОЛА

Болаларга

Лола боқчага чиқиб
Кечга қадар гул терди.
А­так-стак тсплади,
Ҳар кунгидан мсл терди.

Сочига гул боғлади,
Чаккасига тақди гул.
Елкаларидан ташлаб
Гулга ксмилдт буткул.

Сснгра уйга келдию
Бирпас ётиб дам олди,
Киприги юмулди-да.
Гул каби ухлаб қолдн.

Hamid Olimjon

Pahlavonsan desalar

Oyi, sizda gapim bor,
Hammaga ayting takror.
Kim: «mittivoysan» desa,
Ayab rahmimni yesa,
Ezilib ketar ichim,
Yo’qolib qolar kuchim.

Pahlavonsan desalar,
Qahramonsan desalar
Kattalar qilolmagan,
Kattalar bilolmagan
Bir zo’r ish qilgim kelar,
Eng polvon bo’lgim kelar.

Qambar O’tayev

Bilim oling do’stlarim,
Aqlli bo’ling doim,
Hormang ilm olishda,
Oqillardek bo’lishda,
Dono bo’ling har ishda,
Ilmlilar xor bo’lmas,
Rostdir bu, yolg’on emas!

Ilhom Nasafiy