Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 83 sahifa

11.08.2020 23:51:25
❗️(+236) Тошкент шаҳри ва вилояти, Наманган ва Сурхондарёда коронавирусга чалинган янги беморлар аниқланди. Жами беморлар 31 983 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍121 нафари Тошкент вилоятида,

📍98 нафари Тошкент шаҳрида,

📍9 нафари Наманган вилоятида,

📍8 нафари Сурхондарё вилоятида мулоқот орқали юқтириб олинган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 23:39:02
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 24 мингдан ошди

✔️ Бугун 10 та ҳудудда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 1 098 нафари соғайди.

Беморларнинг 781 нафари Тошкент шаҳрида, 205 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 10 нафардан Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида, 9 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 24 090 нафар фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил қилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 21:23:54
Хонани шамоллатиш — коронавирусни юқтириб олмасликнинг самарали усули

Америкалик профессор Шелли Миллер буни қандай амалга ошириш ва биринчи навбатда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида «Conversation» нашрига сўзлаб берди:

✅ «Хона ҳавосини алмаштириш учун энг мақбул вақт унинг ҳажми ва ичкаридаги одамлар сонига боғлиқ. Шунга қарамай, соатига камида 6 марта хона ҳавосини алмаштириш керак».

🔎 Эксперт АҚШдаги кўпгина хоналар вентиляция меъёрларига тўғри келмаслигига аҳамият қаратиб, карбонат ангидрид гази даражасини текширишни маслаҳат берди. Коронавирусни юқтириб олмаслик учун, унинг сўзларига кўра, карбонат ангидрид концентрация 600 ppm. кўрсаткичидан паст бўлиши зарур.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 20:36:55
⚡️«Аросатда қолган оғир беморлар» — Вирусология реанимациясидан махсус репортаж (4-қисм)

👉 Мақола

👉 Тўлиқ видео


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 17:02:41
⚡️4 ҳудудда яна 202 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 31 747 нафар

🦠 Янги касалланишлар:

📍136 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍46 нафари — Тошкент вилоятида,

📍13 нафари — Андижон вилоятида,

📍7 нафари — Бухоро вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 16:01:08
⚡️Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан:

❗️«Айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишди.

📢 Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 15:30:49
❓Маҳалланинг рўйхатига киритилмаган эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилган ёрдамлар кимнинг ҳисобидан қопланади? ➖ Жавоб

❗️«Ҳа, розиман. Албатта розиман»: интернетда тарқалган сўровнома бўйича вазирлик изоҳ берди ➖ Батафсил

❓Сўнгги сайловлар натижасида маҳалла раислигига кўпроқ куч ишлатар тизим ходимлари сайлангани ростми? ➖ Жавоб

❓Нега Ҳомийлик марказларининг 1197 рақамига боғланиб бўлмаяпти, доим банд? ➖ Жавоб


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 14:37:32
🐢Тошбақа, илон, қуён ёки типратикан шўрва саратон касалликларини даволамайди

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдулла Абдуҳакимов:

🥘Халқимиз орасида илон, қуён, типратикан, тошбақа ва бошқа ҳайвон гўштидан тайёрланган шўрва саратон (онкологик) касалликларини даволайди, деган тушунча бор. Бу мутлақо нотўғри.

👨🏻‍⚕️Агар шундай бўлганида, биз, шифокорлар беморларга шундай тавсиялар берган бўлардик.

🥵Бу ҳайвонлардан қилинган шўрва танани қиздиради ва фақатгина иммунитетни ошириши мумкин.

📝Аммо бирор тадқиқотда илон, қуён, типратикан, тошбақа гўштидан тайёрланган шўрва саратонни даволаши исботланмаган.

Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 13:59:49
❓Бош вазир ўринбосари Барноев, Соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов, Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳокимларининг саломатлиги қандай? ➖ ЖАВОБ

❓Хитойда ишлаб чиқарилган нархи 2 долларлик «Лянхуа Цинвен» дорисини кўчада 350 минг сўмгача сотишяпти. Дори Ўзбекистондаги даволаш протоколига киритилмаган бўлса ҳам, у коронавирусни даволашда самаралими? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавирус билан касалланганларнинг уйда даволанишига қаршиман. Бунинг афзал жиҳати нимада? ➖ ЖАВОБ

❓Карантинни юмшатиш бўйича қандай таклифлар илгари суриляпти? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 13:37:01
⚡️12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ташкил этилади.

🌐 Унда нуфузли халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

👉 https://www.asianforum.uz/

〰️〰️〰️〰️

⚡️12-13 августа состоится Самаркандский веб-форум по правам человека, посвященный актуальным вопросам продвижения прав молодежи.

🌐 В работе Самаркандского веб-форума по правам человека ожидается участие авторитетных международных экспертов.

👉 https://www.asianforum.uz/


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 12:44:20
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти — инфографика

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 10:59:45
⚡️Коронавирусга қарши курашда «умид учқунлари» пайдо бўлган

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди. Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, қурбонлар эса 750 мингга яқинлашмоқда, шунга қарамай:

❗️«Кўпчилигингиз қайғуда эканингизни ва бу дунё учун қийин вақт эканини биламан. Бироқ мен ойдинлик киритишни истайман: умид учқунлари бор ва мамлакат, минтақа, шаҳар ёки посёлка, қаерда жойлашганидан қатъи назар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳеч қачон кеч эмас», — дейди Гебрейесус.

🔎 Унинг сўзларига кўра, Янги Зеландия коронавирусга қарши қандай курашиш лозимлиги борасида дунёга намуна бўлган. Мамлакат ичида коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари 100 кундан буён қайд этилмаяпти.

☝️ЖССТ раҳбари барча давлатлар етакчиларини ҳаракат қилишга, фуқароларни эса янги чеклов чораларига риоя қилишга чақирган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 10:02:43
❗️5 ҳудудда яна 241 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 31 545 нафар

🦠 Янги касалланишлар:

📍193 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍21 нафари — Самарқанд вилоятида,

📍12 нафари — Сирдарё вилоятида,

📍8 нафари — Навоий вилоятида,

📍7 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 09:27:58
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 31 304 нафар бемордан 22 992 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 73 фоизни ташкил этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.08.2020 00:00:11
⚡️Коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 112 нафар бемордан 1 361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

▪️Бугун 6 нафар бемор вафот этди.

🦠695 киши коронавирус юқтириб олди.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 23:54:04
❗️(+236) Тошкентда коронавирусга чалинган 200дан ортиқ янги беморлар аниқланди. Ўзбекистон бўйлаб жами беморлар сони 31 304 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍209 нафари Тошкент шаҳрида,

❓14 нафари Тошкент вилоятида,

📍11 нафари Андижон вилоятида

📍2 нафари Фарғона вилоятида мулоқот орқали юқтириб олинган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 23:00:35
❓Коронавирусдан тузалган бемор қанча вақт тиббий назоратда бўлиши керак?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

🔰 Беморлар коронавирусдан даволангач, касаллик организмда қанчалик асорат қолдирганидан келиб чиққан ҳолда умумий амалиёт шифокори назоратида бўлиши керак. Шифокор ўпканинг зарарланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда нафас гимнастикаларини тавсия қилади.

🔰 Беморда сурункали касалликлар мавжуд бўлса, коронавирус бу касалликларнинг кечишига қандай таъсир кўрсатганини ўрганиш, доимий равишда диспансер назоратида бўлиш, йилда 2 марта даволаш чораларини олиб бориш, санатория-курорт даволанишларини олиши тавсия этилади.

🔰 Касалликнинг оғир ва ўта оғир даражасини кечирган, пневмония кузатилган беморлар 1 ойдан 3 ойгача, зарурат бўлганда 6 ойгача тикланишлари, доимий равишда шифокор билан боғланиб, керакли чораларни кўриб бориши керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 22:45:19
🚆 Ростовдан Ўзбекистонга 918 нафар юртдошимиз билан поезд йўлга чиқди 👉 Батафсил

💰Сўхликлар жорий йилда ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади 👉 Батафсил

📓 Темир дафтар. Унга кириш осон, чиқиш қийинми? 👉 Батафсил

🚧 Бухорода карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади 👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Республикамиз ҳудудларидан энг ишончли хабарлар, аҳоли муаммолари ва уларнинг ечимлари эълон қилинадиган ягона платформа — @hudud_inform ни кузатиб боринг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 22:20:52
⚡️«Кўринмас душманга қарши уруш очганмиз» — Вирусология реанимациясидан махсус репортаж (3-қисм)

👉 Мақола

👉 Тўлиқ видео


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 22:05:26
⚡️Россиялик таниқли мутахассис, тиббиёт фанлари номзоди Михаил Кецкало Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаш стандартига юқори баҳо берди.

❗️Россиялик мутахассис, шунингдек, турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган гидроксихлорохин перепарати ҳақида ҳам ўз мулоҳазаларини билдирди


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 80 81 82 83 84 85 86 >