Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 80 sahifa

14.08.2020 19:16:48
⚡️Решение Республиканской Спецкомиссии

🚈 С 15 августа (суббота) в Ташкенте начнёт работу метро.

❗️Для предотвращения новых заражений и сохранения здоровья пассажиров, в метро будет жёстко контролироваться социальная дистанция и ношение масок.

😷 На входах в станции метро будет проверяться наличие масок у пассажиров. Пассажиры без масок не будут допущены в метро и будут оштрафованы.

✅ Специальная Комиссия просит граждан с пониманием отнестись к тому, что ношение масок необходимо для предотвращения новой волны заражений.

🚫 С 15 августа граждане без масок не будут допускаться не только в метро, но и в другие виды общественного транспорта, а также в здания и учреждения.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 18:50:05
⚡️⚡️15 августдан метро фаолияти қайта йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади.

Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.

14.08.2020 18:42:42
❓Коронавирусда нима учун ҳид ва таъм билиш йўқолади?

Дилфуза Ҳасанова, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти:

🧠 Коронавирус нафақат ўпка тўқимасини, балки нерв ҳужайраларини гематоэнцефал тўсиқдан ўтиб, мияни ҳам зарарлаши исботланди. Коронавируснинг нейрокорона - 1, нейрокорона - 2, нейрокорона - 3 деган таснифи пайдо бўлди.

🦠 Нима учун коронавирусда ҳид ва таъм билиш сезгиси йўқолади? Бош мия жуфт нервларидан биринчиси ҳид билиш нерви бўлиб, касалликда у зарарланяпти. Шунингдек, тилни бошқарувчи нервлар шикастланиши ҳид билишни йўқотади.

🚫 Коронавирусдан даволангандан кейин вируснинг қолдиқлари бўлади ва улар токсинлар чиқаради. Шу сабабли тузалгандан кейин бирданига таъм ва ҳид билиш сезгиси тикланмайди.

✅ Организм секин-аста сезги ҳиссини тиклаб олади. Бу беморларда турли даврни ўз ичига олади. Кимдадир 7-10 кун, баъзиларда 2 ҳафтагача чўзилади.

Манба: «COVID-19 савол-жавоб» дастури. Ўзбекистон 24 ТВ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 17:05:27
⚡️7 ҳудудда яна 260 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 33 821 нафар

🦠 Янги касалланишлар:

📍127 нафари — Тошкент вилоятида,

📍105 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍12 нафари — Хоразм вилоятида,

📍8 нафари — Андижон вилоятида,

📍3 нафардан — Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида,

📍2 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида қайд этилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 15:40:15
❓Мактаблар фаолияти қачон тикланади? Форма ва ўқув қуролларини олиш керакми?

Халқ таълими вазирлиги:

«2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди.

Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашларини сўраймиз.

❗️Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса, ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин, энг асосийси ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш!

‼️ Айни дамда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Махсус комиссиянинг қарори яқин кунларда эълон қилинади».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 15:20:06
Коронавирус организмга қандай шикаст етказади? Вирусолог олим буни тушунтириб берди

Калифорния университети профессори, биология фанлари доктори Шароф Тугизов Kun.uz'га берган интервьюсида COVID-19 организмга кириши ва шикаст етказиши жараёнини тушунтириб берди.

— Касалликнинг аломатсиз даври бир неча кун бўлиб, вирус ўпкага ўтгандан сўнг, у ташқарига чиқмайди. Бурун ва оғиз бўшлиғидан бошланиб, вирус ҳужайраларда кўпаяди. Кейин томоққа, сўнг ўпкага тушади. Бунга 2-3 кун, баъзан бир ҳафта вақт керак, дейди олим.

📹 Тўлиқ интервью


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 12:45:52
⚡️Коронавирус, иммунитет ва мутация ҳақида

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🔹Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда короновирус мутацияга учраши ва касалликнинг бошқа тури ёки штамми пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд.

❗️Бу нима дегани — касалликдан сўнг иммун тизимингиз коронавируснинг айнан бир турига иммунитет ҳосил қилган, короновирусни кейинги ҳаракатини биз олдиндан башоратлай олмаганимиз боис, ниқобда юрсангиз, унинг бошқа ўта ҳавфлироқ туридан ўзингизни ҳимоя қилган бўласиз.

🦠 Чунки, куз-қиш мавсумида бу вирус ўз вирулентлигини, яъни касаллик чақириш қобилиятини янада кучайтириши ва ўта ҳавфлироқ кечуви кузатилиши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 11:48:48
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 351 858 (+ 9 312)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 060 411 (+ 12 749)
⚡️Вафот этганлар ➖ 23 201 (+ 193)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 907 758 (+ 5 057)
2. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 101 848 (+ 476)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 86 140 (+ 1 592)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 69 203 (+ 101)
5. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 41 373 (+ 614)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖ 41 023 (+ 229)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 33 915 (+ 91)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 33 561 (+ 724)
9. 🇲🇩 Молдова ➖ 29 087 (+ 390)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 7 950 (+ 38)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 351 858 (+ 9 312)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 060 411 (+ 12 749)
⚡️Погибших ➖ 23 201 (+ 193)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 907 758 (+ 5 057)
2. 🇰🇿 Казахстан ➖ 101 848 (+ 476)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 86 140 (+ 1 592)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 69 203 (+ 101)
5. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 41 373 (+ 614)
6. 🇦🇲 Армения ➖ 41 023 (+ 229)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 33 915 (+ 91)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 33 561 (+ 724)
9. 🇲🇩 Молдова ➖ 29 087 (+ 390)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 7 950 (+ 38)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 11:18:40
⚡️15 августдан қайси вилоятларга поездлар ва самолётлар қатнови бошланиши маълум қилинди

🚆 «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ жорий йил 15 августдан маҳаллий йўналишларда поездлар ҳаракатини босқичма-босқич қайта тиклайди.

◽️Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та, Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та, шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

📮 Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилиши мумкин.

✈️ «Uzbekistan airways» авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 10:57:17
🌎 Дунёда коронавирусдан зарарланганлар 21 миллиондан ошди

Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 21 068 933 (+ 261 968)
⚡️Соғайганлар ➖ 13 920 144 (+ 213 456)
⚡️Вафот этганлар ➖ 757 446 (+ 10 188)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 5 415 666 (+ 55 364)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 229 621 (+ 59 147)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 2 459 613 (+ 64 142)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 907 758 (+ 5 057)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 572 865 (+ 3 946)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 507 996 (+ 9 441)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 505 751 (+ 7 371)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 433 805 (+ 11 286)
9. 🇨🇱 Чили ➖ 380 034 (+ 1 866)
10. 🇪🇸 Испания ➖ 355 856 (+ 0)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 21 068 933 (+ 261 968)
⚡️Выздоровевших ➖ 13 920 144 (+ 213 456)
⚡️Погибших ➖ 757 446 (+ 10 188)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 5 415 666 (+ 55 364)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 229 621 (+ 59 147)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 2 459 613 (+ 64 142)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 907 758 (+ 5 057)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 572 865 (+ 3 946)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 507 996 (+ 9 441)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 505 751 (+ 7 371)
8. 🇨🇴 Колумбия➖ 433 805 (+ 11 286)
9. 🇨🇱 Чили ➖ 380 034 (+ 1 866)
10. 🇪🇸 Испания ➖ 355 856 (+ 0)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 10:04:32
⚡️Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида яна 238 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 33 561 нафар

🦠 Янги касалланишлар:

📍132 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 105 нафари аҳоли орасида, 27 нафари Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар),

📍35 нафари — Самарқанд вилоятида,

📍32 нафари — Тошкент вилоятида,

📍12 нафари — Наманган вилоятида,

📍11 нафари — Қашқадарё вилоятида,

📍10 нафари — Сирдарё вилоятида,

📍6 нафари — Навоий вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.08.2020 09:24:56
⚡️Чақалоқлар коронавирусга қарши кураша олади

👶🏻 Ҳомиладор аёллар билан биргаликда чақалоқларда ҳам коронавирусга чалинишлар кузатилди. Лекин бу жуда минимал фоизни ташкил этди.

🔹Шуниси қизиқ бўлдики, даво муолажаларини буюрмасимиздан, чақалоқлар иммунитети кучлилиги туфайли касаллик билан курашишга қодир эканини исботлаб берди.

❗️Бунинг сабаби барча иммунитет ва антителалар она сути орқали болага ўтади.

Барно Абдусаматова, ССВ Оналик ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.08.2020 23:48:06
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони 6 мингдан камайди, 1 740 бемор оғир аҳволда

Кун давомида 669 нафар бемор коронавирусдан зарарланди (барчаси аҳоли орасида).

▪️5 нафар бемор (Тош. ш. +4, Тош. вил. +1) вафот этди.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.08.2020 23:37:42
⚡️Яна 3 ҳудудда 230 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 33 323 нафар

🦠 Янги касалланишлар:

📍117 нафари — Тошкент вилоятида,

📍102 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍11 нафари — Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.08.2020 23:26:26
⚡️Бугун Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 1 554 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар 27 213 нафарга етди

Беморларнинг 1 198 нафари — Тошкент шаҳрида, 204 нафари — Тошкент вилоятида, 39 нафари — Самарқандда, 26 нафари — Наманганда, 18 нафари — Қашқадарёда, 17 нафари — Сирдарёда, 13 нафари — Бухорода, 11 нафардан — Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида, 4 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари — Фарғонада касалликдан фориғ бўлди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.08.2020 22:00:26
Вирусология реанимациясидан махсус репортаж (6-қисм)

🔘 «Ҳамма бемор бизга умид кўзи билан қарайди, ёрдам беринг, яшашни истайман, қутқаринг, дейди. Худо бизга куч берсин, ўлим кам бўлсин. Шу ердан умид олиб кетган ҳар бир бемор соғ бўлсин».

🔘 «Бу шифокорлар робот экан. Нон-сув ичмасдан кечгача қарашяпти».

👉 Мақола

👉 Тўлиқ видео


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.08.2020 21:44:54
📕 Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги маълумотнома (7-11 август кунлари оралиғида).

*Юқоридаги рағбатлантирувчи тўловлар даромад солиғи ва ягона солиқ харажатлари билан қўшиб ҳисобланган.

🗓 Маълумотлар Молия вазирлиги ахборот хизмати телеграм каналида янгилаб борилмоқда.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.08.2020 20:11:36
⚡️Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг телеграмдаги «AOKA / Test info» @aoka_uz канали олий ўқув муассасаларида ўтказиладиган тест синовлари билан боғлиқ жараёнларни ёритиб бормоқда.

📢 Давлат тест маркази, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда абитуриентлардан келаётган саволларга жавоблар, тест синовларига оид расмий ахборотлар, имтиҳонлар бўйича ўзгаришлар — #abituriyent2020 теги остида ушбу каналда эълон қилинади.

Шунингдек, Агентликда ўтказиладиган тест синовларига оид брифинг ва матбуот анжуманлари ҳам ушбу каналда онлайн трансляция қилинади.

❗️Абитуриентлар учун зарур маълумотлар билан ўз вақтида танишиб боришни истасангиз, @aoka_uz ни кузатиб боринг.

📲 https://t.me/aoka_uz
13.08.2020 19:23:39
📊 Инфографика: Республика махсус комиссияси қарори

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.08.2020 18:45:02
⚡️Битта одам бир вақтнинг ўзида 8 кишига вирус тарқатиши мумкин — қўл бериб кўришмаслик керак

Калифорния университети тиббиёт факультети профессори, биология фанлари доктори Шароф Тугизов Кун.уз билан суҳбатда муҳим тавсиялар бериб ўтди:

🌀«Кореялик олимлар айрим одамларда вирус тарқатадиган катта потенция борлигини аниқлашди. Бундай одамлар дунё аҳолисининг 8-20 фоизни ташкил қилади. Баъзи одамларда касал тарқатадиган потенцияси жудаям кам бўлади. Айримлар бир вақтнинг ўзида 8 кишига тарқатиши мумкин.

📈 Қўл бериб кўришмаслик керак. Қучоқлашмаслик, ўпишмаслик керак. Балки, гапларим кулгили туюлар, лекин вазият шуни тақозо этмоқда. Агар шундай қилсак, дозани камайтиришга эришилади. Бунда иммун тизими фаоллашади, мослашувчанлик кўрсаткичи секин-аста оша бошлайди. Бу илмий исботланди».

〰️〰️〰️〰️〰️
📹 Тўлиқ интервью


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 77 78 79 80 81 82 83 >