Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 85 sahifa

09.08.2020 18:57:03
⚡️«Саралаш ва тақсимлаш марказлари: дунёда бунақа марказлар йўқ, Ўзбекистон тажрибаси ўзини оқлади» ➖ Батафсил

⚡️Нега бу марказларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбийлар жалб қилинди? ➖ Батафсил

⚡️Ўзбекистонда даволаш протоколининг ҳали 7-, 9-версиялари чиқади, тавсиялар тажриба асосида ўзгариши табиий жараён ➖ Батафсил

⚡️Нега осма укол олмаяпмиз, деб ҳайрон бўладиган беморларга мурожаат ➖ Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 18:36:49
❓Дейлик, сиз коронавирусга чалиндингиз ёки касаллик аломатлари пайдо бўлди. Хўш, нима қилиш керак? Коронавирусдан даволаниш учун қандай тизим йўлга қўйилган?

❗️ Коронавирусга қарши курашиш марказий штаби аъзоси Ботир Даминов АОКА штабида ўтказилган брифингда тизим ҳақида батафсил сўзлаб берди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 17:17:13
❗️(+267) Яна уч ҳудудда коронавирусга чалинган беморлар рўйхатга олинди. Жами беморлар сони — 30 464 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍247 нафари Тошкент шаҳрида,

📍11 нафари Андижон вилоятида,

📍9 нафари Тошкент вилоятида мулоқот орқали юқтириб олинган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 17:06:10
⚡️Коронавирус пандемияси даврида ҳукумат томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар мавзусида АОКА залида ташкил этилган матбуот анжуманини тўғридан-тўғри эфирда томоша қилинг:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=dOK9038cgdE&feature=youtu.be

Унда ССВ масъуллари, Республика махсус комиссияси вакиллари, Тошкент шаҳридаги саралаш ва тақсимлаш марказлари бош шифокорлари иштирок этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 15:40:56
🚭 Чекувчиларда коронавирус қийин ўтади. Шунинг учун бу одатдан воз кечиш лозим

Дилором Раҳимова, пульмонолог:

🦠 COVID-19 — бу вирус, биринчи навбатда нафас азъолари, ўпкани зарарлайди.

✅ Тадқиқотлардан маълумки, тамаки чекиш пневмония ёки гриппга чалинган инсонларда хасталикни кучайтиради.

❗️Чекиш ўпканинг шиллиқ қаватини шикастлаб, респиратор клиренсни бузади, яъни патоген бактерия ва вирусларни нафас аъзоларидан кам миқдорда тозалаб чиқаради, натижада организм улардан қутула олмайди. Демак, чекувчилар коронавирус билан касалланса, ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.

🚬 Электрон сигарет чекувчиларда ҳам иммун тизими жуда сусаяди, вирус юққанда эса турли асоратлар кўпаяди.

‼️ COVID-19'га чалинган кўплаб чекувчи беморлар «ИВЛ» — сунъий нафас берувчи аппаратларга уланган тақдирда ҳам уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Шу сабабли, бу зарарли одатдан воз кечиш лозим.

Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 15:09:47
📣 Бугун, 9 август, соат 17:00 да АОКА залида коронавирус пандемияси даврида ҳукумат томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтади.

⚡️Тошкент шаҳрида тақсимлаш марказлари юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни @aokapressa манзилига юборишингиз мумкин.

📲 Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 14:57:20
«Ваҳимаси даҳшат бўлар экан» — Коронавирусга чалинган доктор касалликни қандай енггани ҳақида

👉 Видеони кўриш


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 13:35:02
❓Аҳоли эҳтиёжи кўп бўлган дорилар дорихонада эмас, кўчада, «қора бозор»да пулланаяпти. Бунинг учун жавобгарлик борми? ➖ Батафсил

❓Коронавирусга чалиниб, уйида даволанаётган беморлар қайси дорилар билан бепул таъминланяпти? ➖ Батафсил

❓Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар ўзимизда ишлаб чиқариладими? ➖ Батафсил

❓Хориждан чартер рейс орқали келаётган фуқаролар ўзи билан шахсий фойдаланиши учун қанча дори олиб кириши мумкин? ➖ Батафсил

📹 Видео


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 12:45:32
❓COVID-19 билан касалланган беморлар ўпкасидаги жароҳатлар қайта тикланадими? ➖ Батафсил

❓Касалликни енгил даражада ўтказдим, шифокорлар тузалган одамларда иммунитет ҳосил бўлишини айтишяпти, энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўладими? ➖ Батафсил

❓Менда коронавирус бошлангани ва тузалаётганимга 14 кундан ошди, лекин ҳамон ҳолсизлик сезяпман ва кўп терлаяпман. Бу хавфли эмасми? ➖ Батафсил

❓Болам коронавирус аломатларига ўхшаш шамоллашни ўтказиб, дори ичиб яхши бўлди. Лекин 2-3 кундан бери яна тана ҳарорати 37,5° га кўтариляпти. Нима қилиш керак? ➖ Батафсил

📹 Видео


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 10:05:28
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингдан ошди

❗️Бир кечада Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Қорақалпоғистонда 279 нафар коронавирусга чалинган янги беморлар рўйхатга олиниб, жами беморлар сони 30197 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍142 нафари Тошкент шаҳрида,

📍133 нафари Тошкент вилоятида

📍4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 23:53:25
⚡️Кетма-кет иккинчи кун коронавирусга чалинган беморлар сони 700лик довондан ошмади

❗️Бугун Ўзбекистонда 693 кишида коронавирус аниқланди, 936 киши соғайди.

▪️ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Даволанаётган беморларнинг 8 414 нафар бемордан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 23:46:24
❗️(+266) Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони деярли 30 мингга етди.

⚡️8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 918 нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍118 нафари Тошкент шаҳрида,

📍56 нафари Бухоро вилоятида,

📍34 нафари Самарқанд вилоятида,

📍24 нафари Тошкент вилоятида,

📍22 нафари Қашқадарё вилоятида

📍12 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 21:42:54
❗️Ниқоб тақиш нега муҳим? — АҚШ лабораториясида ўтказилган қизиқарли тажриба

☝️Видеода ниқоб йўталнинг ҳавода тарқалишини қандай тўхтатиши акс этган.

😷 Ниқоб тақиш баъзида ноқулай ва иссиқ... Бироқ бу одамлар ҳаётини сақлаб қолади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 21:22:06
🧼 Совун антисептик воситалардан кўра самаралироқ

Шифокор Муаттар Абдуллаева:

🦠 Коронавирус ёғ билан қамраб олинган. Қўлни совун билан 20 сония ювилса, вирус ўлиш эҳтимоли ошади. Дезинфекцияловчи воситалар ҳам вирусни ўлдириш хусусиятига эга. Лекин совунчалик самарали эмас.

Ўзбекистон 24

〰️〰️〰️〰️〰️

🧅 Пиёз вирусли касалликларда самарали восита

Олий тоифали шифокор, диетолог Феруза Аҳмедова:

🧬 Пиёз таркибида олтингугурт мавжуд. Ундан ташқари С витамини, ошловчи моддалар, эфир мойига бой. Унда фитонцидлар жуда кўп. Шунинг учун тумов ва бошқа вирусли касалликларга жудаям фойдали.

🧄 Саримсоқ пиёз таркибида ҳам жуда кўп минерал тузлар ва фитонцидлар бор. Кўпроқ хом ҳолатда ейиш жуда фойдали. Овқатга солганда, кўп вақт пишиб кетмаслигига эътибор беринг. Қанча кўп вақт пишса, фойдали жиҳатлари шунчалик камаяди.

Ойдин ҳаёт LIVE


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 18:36:58
2020/2021 ўқув йили

🔘 Контракт тўлай олмаса талаба энди ўқишдан четлатилмайди, курсдан-курсга қолдирилиши мумкин ➖ БАТАФСИЛ

🔘 Магистратура имтиҳонлари қачон, қандай тартибда ўтказилади ➖ БАТАФСИЛ

🔘 Абитуриент ДТМ ҳужжатини қандай олади ➖ БАТАФСИЛ

🔘 Иккинчи мутахассисликка ҳужжат 10 августдан онлайн қабул қилинади ➖ БАТАФСИЛ

🔘 Тест синовида қатнашадиган назоратчилар боди-камералар билан таъминланиши мумкин ➖ БАТАФСИЛ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 18:01:44
2020/2021 ўқув йили

⚡️Тест синовларига 2 соат вақти берилади. 2 та фандан жами 60 та савол ➖ БАТАФСИЛ

⚡️Тўлов-контракт миқдори ўзгармайди ➖ БАТАФСИЛ

⚡️Ижодий имтиҳонлар бекор қилинмайди, ўтказилади ➖ БАТАФСИЛ

⚡️Биринчи курслар ўқишни 1 октябрдан бошлайди ➖ БАТАФСИЛ

⚡️2 сменали имтиҳонлар соат нечада ўтказилиши аниқ бўлди ➖ БАТАФСИЛ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 17:10:31
⚡️2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик, тест синовлари ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши

АОКА залида шу мавзуда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманини тўғридан-тўғри эфирда томоша қилинг:

👉 https://youtu.be/cqsgPTIrEUA


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 17:05:47
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингга яқинлашди, соғайганлар 21 мингдан ошди

📈 2 ҳудудда яна 193 кишида вирус аниқланди:

📎 131 нафари — Тошкент вилоятида,

📎 62 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида.

🛏 Кун давомида 626 бемор тузалиб, жами соғайганлар 21 006 нафарга етди.

🦠 Инфекция юқтирганлар жами — 29 652 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 16:15:07
⚡️“Ўлим бунчалик тез келиши мумкин эмас. Ишонмаслик “абсурд”! – Коронавирус беморлари билан юзма-юз. “Реанимация”дан махсус репортаж (2-қисм)

Effect.uz ходимлари Акмал Эшонхонов ва Рухсора Баҳромзода Тошкент вирусология илмий текшириш институти клиникасидан махсус репортаж тайёрлади.

➡️ Мақола

➡️ Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Odnoklassniki
08.08.2020 15:50:42
​#Иқтибос
#Халқаро_пресс_клуб

❓Пандемия даврида ундан ҳам хавфлироқ нарса пайдо бўлди — «ИНФОДЕМИЯ». У нима?

Нозима Муратова, филология фанлари номзоди, доцент:

➖ Биласизми, дунё тарихида пандемия биринчи ҳолат эмас. Дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда вабо касали тарқалгани билан боғлиқ ҳолатлар аввал бўлган. Лекин инфодемия айнан бугун Ўзбекистонда, дунёда ахборот соҳасида қайд этиляпти.

🌐 Сабаби шуки, «Ахборот жамияти назариялари» китоби муаллифи Френк Вебстер шундай дейди: XХI асрда инсонлар медиа тўйинган жамиятда яшаяпти, яъни оммавий ахборот воситалари, ахборот бизни батамом қуршаб олган. Айнан шу ҳолатда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти "инфодемия" деган терминологияни [оммавий истеъмолга] киритяпти.

❗️Бу оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда, фуқаролик журналистикаси сайтларида, фуқаролик журналистларининг позицияларида битта мавзунинг жуда кўп берилиши ва шу мавзуга оид фактларнинг, муносабатларнинг, берилаётган ахборотларнинг керагидан ортиқ, ҳаттоки, инсонларга эмоционал босим ўтказиш даражасига чиққани билан ифодаланади.

✅ ЖССТ бекорга бу терминологияни қўлламаяпти. Сабаби — пандемия инсонларни физиологик нуқтаи назардан касал қилган бўлса, инфодемия инсонларнинг руҳий ҳолатига таъсир қиляпти, ваҳимага олиб келяпти.

📲 Берилаётган ахборотларнинг тури, кўлами, вақти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бугун оммавий ахборот воситаларининг аудиторияга таъсири чекланмаган. Биз эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, ярим тунда ҳам, ҳар соатда, ҳар доим, ҳар қаерда бўлишимиздан қатъий назар ахборот билан таъминланганмиз.

🛑 Ахборотнинг айнан пандемия мавзусига оид экани, айнан пандемия мавзусидаги негатив маълумотларнинг кўпайиши, пандемия билан боғлиқ ҳолатларнинг айрим ҳолларда бўрттирилиши аудиториянинг эмоционал ҳолатига қайсидир маънода путур етказаётгани, уйда ўтириб, изоляцияда бўлган аҳолини ахборот билан таъминлашда бирёқламаликнинг кўзга ташланиши ва буларнинг руҳий таъсир ўтказаётгани билан ифодаланади. Айнан шунинг учун ҳам XХI асрда медиа оламида, ҳатто соғлиқни сақлаш тизимида биз инфодемия деган тушунча юзага келди ва бу тушунча медиа маконда ўртага ташланди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
<< < 82 83 84 85 86 87 88 >