Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 86 sahifa

08.08.2020 15:13:27
❗️12 хил дори, антибиотикли ва гормонли осма уколлар — танишининг тавсияси билан муолажа олиб, ўпкаси 80 фоизга зарарланган ва нафас етишмовчилигидан вафот этган бемор тарихи

Феруза Ҳамробоева, Республика махсус комиссияси аъзоси:

➖ Уйида, ўзи билганича, таниш-билишларидан эшитган тавсиялар бўйича даволанаётган беморлар йўқ эмас. Ачинарлиси, улар ўз ҳаётини таҳлика остига қўймоқда. Шу беморларнинг бундай йўл тутишини бир қараганда оқлаш ҳам мумкиндир. Аммо уларга нотўғри маслаҳат бераётган шифокорлар ҳақида нима деймиз? Келинг, далиллар асосида фикр юритайлик.

Дилфуза Ҳасанова, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти:

➖ Вафот этган бир беморнинг касаллик тарихи ҳақида маълумот бермоқчиман. Бу бемор 63 ёшли отахон, 10 йил давомида қандли диабет билан оғриган, ёндош гипертоник касаллиги ва семизлик бўлган. 22 июль куни тана ҳарорати кўтарилиши, бироз йўтал, ҳолсизлик кузатилган.

⚠️ Бемор ҳудудий поликлиникага эмас, ўзининг оилавий таниш шифокорига мурожаат қилган. Шифокор ташхис қўйиш учун отахонни МСКТ (томография) таҳлилига жўнатган. Ўпкада икки томонлама пневмония аниқланган, ўпка тўқимасининг 50-60 фоизи зарарланган бўлган.

‼️ Шифокор отахонга жуда кўп, 12 хил турдаги дори муолажаларини тайинлаган. Бунда осма уколларга қўшилган гармон препаратлари, 3 та антибиотик кетма-кет, бирваракайига буюрилган. Отахон бу муолажаларни 22 июлдан 5 августга қадар олиб, аҳволи яхшиланмаган. Аксинча, беморда ўткир нафас етишмовчилиги, бўғилиш, ҳансираш белгилари пайдо бўлган. Юрак уриш сони 30 дан ошиб кетган.

‼️ Кейин ташхислаш учун яна МСКТ ўтказилган. Таҳлил натижасида аҳвол яхшиланиши ўрнига, ўпканинг энди 70-80 фоизи зарарлангани маълум бўлган. Отахон ўта оғир аҳволда коронавирусга ихтисослашган клиникага олиб борилиб, реанимацияга ётқизилган. Зудлик билан сунъий нафас бериш аппаратига уланган. Шифокорларнинг тезкор чораларига қарамай, отахон вафот этган.

📹 Видео | Манба: МТРК


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 14:13:53
❓Фейк хабарлар, ёлғон маълумотлар коронавирус билан касалланган беморлар соғлигига қандай таъсир кўрсатади?

Халқаро пресс-клуб минбарида Адлия вазири маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова:

«Ахборот ақлга эмас, аввало ҳис-туйғуларга таъсир қилади. Натижада одам тез ваҳимага тушади. Энг ёмони — бундай маълумотлар беморнинг жисмоний ҳолатига, касалликнинг соғайиш динамикасига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун яхши, ижобий информацияларни мақсадли изланг».

▪️БАТАФСИЛ ☝️ видеолавҳада


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 11:52:29
❓Если есть подозрение на коронавирус, почему пациентов не изолируют друг от друга, а размещают в одной палате?

Шахбоз Ахмедов, пульмонолог:

— Если определили на стационарное лечение, значит наблюдается соответствующая клиника заболевания — пневмония. Пациентов не смешивают. Распределяют по схожести степени тяжести заболевания.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 11:42:05
⚡️Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида «Темир дафтар» тушунчаси ҳақида маълумот берилмоқда.

✅ «Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

➖ кам таъминланган;

➖ ногиронлиги бўлган;

➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

➖ якка-ёлғиз кексалар;

➖ доимий ишсиз фуқаролар;

➖ карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

➖ оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

________________________________

📹 Халқаро пресс-клуб сессиясини «Ўзбекистон24» ва «ЎзРепорт» телеканалларида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 11:00:30
🦠Менинг аввалдан аллергик йўталим бор. Коронавирус юқса, юққанини қандай биламан?

«Аллергик йўтали бор беморларда йўтал узоқроқ давом этади ва мавсумий бўлади. Асосий кузда ва баҳорда кўпроқ безовта қилади. Бемор ўзининг аллерголог шифокори билан маслаҳатлашиши керак.

Шуни эътиборга олиш керакки, коронавирус ўзининг бир қатор қўшимча симптомплари билан келади. Масалан, иситма, нафас қисиши, йўтал... Агар йўтал шу каби аломатлар ҳам бўлса, албатта поликлиникага мурожаат қилиш лозим. Агар иситма йўқ бўлса, хавотирга ўрин йўқ», — Сардор Алихонов, невропотолог.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 10:07:22
❗️(+234) Яна 6 ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланди.Жами беморлар 29459 нафар.

✔️Янги касалланиш ҳолатлари:

➖ 185 нафари Тошкент шаҳрида,

➖ 28 нафари Самарқанд вилоятида,

➖ 10 нафари Тошкент вилоятида,

➖5 нафари Наманган вилоятида,

➖4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

➖ 2 нафари Навоий вилоятида аниқланган.

▪️Беморлардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 02:22:46
Дам олиш кунларида тотал карантин

🚫 Ўзбекистонда 8-9 август кунлари (шанба ва якшанба) автотранспорт воситалари ҳаракати бутун сутка давомида чекланади.

🏠 Бу кунларда аҳолидан «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига риоя этган ҳолда уйда қолиш сўралган. Ташкилотлар эса ходимларни ишга жалб этмасликлари мақсадга мувофиқ.

✅ Махсус комиссия қарорига кўра, 15 августгача бўлган муддатда шанба ва якшанба кунлари фақат қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилган:

👉 махсус рухсатномаси бор машиналар
👉 махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга автомашиналар (рўйхат)

🚘 Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун стикер талаб этилмайди.

✅ Шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконлари фаолиятини давом эттиради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 00:10:01
❗️Бугун Ўзбекистонда 793 бемор коронавирусдан соғайди, 690 кишида касаллик аниқланди

Инфекция юқтирган 6 бемор (Тошкент +4, Тош. вил. +2) вафот этди.

▪️Даволанаётган 8 662 нафар бемордан 786 нафари — оғир, 275 нафари — ўта оғир аҳволда.

📈 Соғайганлар — 20 380 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.08.2020 00:03:09
⚡️Уч ҳудудда яна 168 киши коронавирусдан зарарланди, жами беморлар — 29 225 нафар

🦠 Янги касалланишлар:

📍136 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍25 нафари — Тошкент вилоятида,

📍7 нафари — Хоразм вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 23:40:38
❓У тех, кто переболел COVID-19, появляются антитела. Можно ли использовать плазму в их крови для лечения тяжело больных?

— Переливание крови донора, переболевшего коронавирусом, к больному применяется. Это называется пассивной иммунизацией. Необходимо изучить в каком титре антитела, создадут ли иммунитет. Кровь переболевших должна быть обследована и изучена для дальнейшего переливания другим пациентам.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓У тех, кто выздоровел, есть антитела. Такие люди должны ли носить маску?

— Иммуноглобулины класса М и G специфичны для коронавируса. Иммуноглобулин G вырабатывается позднее, чем М. Нет серьёзных исследований по вопросу заболеет ли человек повторно или нет. Вопрос до конца не изучен.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 22:25:43
⚡️Хусусий клиникалар “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш стандартини бузса, лицензияси бекор қилинади

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида “COVID-19” инфекциясини аниқлаш ва даволашда қатнашаётган хусусий тиббиёт муассасаларининг вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

🏥 Маълум қилинишича, пойтахтимизда жами 14 та хусусий клиника коронавирусга чалинган беморларни қабул қилмоқда. Шулардан фақат 7 таси даволашни бошлаш учун санитария-эпидемиология қоидалари ва даволаш стандартларига риоя қилиш бўйича Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси билан шартнома имзолаган. “COVID-19” инфекциясини даволаётган хусусий тиббиёт ташкилотларининг аксариятида зарур тиббий асбоб-ускуналар етишмайди, тегишли мутахассислар мавжуд эмас. Улар орасида санитария-эпидемиология қоидаларига ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга риоя қилмасдан иш юритаётганлари мавжуд.

🔗 Йиғилишда хусусий тиббиёт ташкилотларининг коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан боғлиқ фаолиятини мониторинг қилиб бориш, даволаш стандартларини бузган хусусий клиникаларга нисбатан қатъий чоралар кўриш, шу жумладан, уларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича судларга даъво аризаларини киритиш бўйича топшириқлар берилган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 21:51:18
❓Коронавирусда пневмониянинг ривожланиши ва даволаниши одатий пневмониядан нимаси билан фарқ қилади? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавирусли пневмония аломатсиз ривожланади. Ўпкада яллиғланиш жараёни бошланганини қандай тушуниш мумкин? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 20:56:34
🔹Механизмы назначения и выплаты материальной помощи через единый социальный регистр

🔹Что такое «Темир дафтар»?

🔹Какая помощь оказывается нуждающимся семьям?

🔹По каким критериям семьи включены в «Темир дафтар»?

🔹Каков порядок внесения и исключения из «Темир дафтар»?


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 19:08:18
⚡️Коронавируснинг енгил шакли билан уй шароитида даволанаётган беморлар учун қулай имконият:

📺 Online консультация — энг тажрибали амалиётчи шифокорларнинг онлайн телеқабули

🕙 Ҳар куни соат 10:00 дан бошлаб «Оилавий» телеканалида


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 17:58:30
❗️Коронавирусга чалинган беморларни шифохонадан ташқарида даволаган тиббиёт ходимлари жавобгарликка тортилади

🚫 Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни белгиланган даволаш-профилактика муассасаларидан бошқа жойларда инъекцион ва инфузион дори воситаларидан фойдаланган ҳолда даволаш ва шифокор буюрган муолажаларни амалга ошириш тақиқланди.

✏️ Бу ҳақда юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларидан кафолат хатлари олинади.

🏥 Нодавлат тиббиёт ташкилотлари раҳбарларига ҳам ушбу қоидага амал қилиш тавсия этилди.

📌 Мазкур тартибга риоя қилмаган ходимлар жавобгарликка тортилиши қатъий белгилаб қўйилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 17:34:57
❌ Коронавирусга чалинган абитуриентлар бу йилги тест синовларига қўйилмайди! — Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 17:18:46
📈 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 29 мингдан ошди

🦠 (+248) — Янги касалланишлар:

📍197 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍23 нафари — Тошкент вилоятида,

📍15 нафари — Хоразм вилоятида,

📍13 нафари — Андижон вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

🔎 Жами беморлар — 29 057 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 17:02:07
⚡️1-курс талабалари ҳам янги ўқув йилини масофавий шаклда бошлаши мумкин ➖ БАТАФСИЛ

⚡️Тест натижалари қандай эълон қилинади ➖ БАТАФСИЛ

⚡️Ҳар бир абитуриент ва кузатувчининг ҳар бир хатти-ҳаракати суратга олинади ➖ БАТАФСИЛ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 16:55:08
❗️Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади ва 14 кун давом этади

Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Ўктам Саломов маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.08.2020 16:45:59
⚡️Расман: Тест синовларини сентябр ойи бошида ўтказиш режалаштирилган

Бу ҳақда ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди:

❗️«Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз, сентябр ойи бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилган».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 83 84 85 86 87 88 89 >