Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 84 sahifa

10.08.2020 20:14:55
⚡️Президент карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлади

Бугун ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

📈 Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

❗️Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 20:05:20
🚨Карантин ҳамда ўрнатилган чекловлар фақат ва фақат фуқаролар хавфсизлиги йўлида жорий этилган

Пандемия даврида транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ муҳим янгиликларни кузатиб боринг:

👉 Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси

〰️〰️〰️〰️


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 19:14:36
📌 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

📌 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 18:37:12
❗️Осма уколлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш вирусга эмас, организмга қарши таъсир кўрсатади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асиловага билан уй шароитида осма-уколлар билан даволаниш масаласида суҳбатлашди. Қуйида мутахассис томонидан айтилган муҳим фикрларни келтирамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

📎 Соғлиқни сақлаш вазирининг 6 августда қабул қилган “Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мезонларини тартибга солиш ва ретро-проспектив таҳлил ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи атрофида турли гап-сўзлар юрибди. Буйруқда инъекцион ва инфузион воситалардан махсус касалхонадан бошқа жойда фойдаланмаслик, уй шароитида уларни қўлламасликка оид тавсиялар келтирилган. Яъни, фақат мутахассис назоратисиз даволанишни чеклаш назарда тутилмоқда, холос.

〰️〰️〰️〰️〰️

😷 Касаллик авж олган пайтда организм фаолияти нисбатан секинлашади. Бунинг устига, иссиқ кунларда пасайиши кузатиладиган буйрак филтрацияси жараёнини касаллик янада сустлаштириб юборади. Натижада организмдаги суюқликни ташқарига чиқаришда қийинчиликлар пайдо бўлади. Шундай вазиятда инфузион воситалар орқали вена қон томирларига суюқлик юборилса, улар тана ҳужайраларида йиғилиб қолади. Бу беморнинг ҳаёти учун катта хавф туғдиради.

〰️〰️〰️〰️〰️

👨‍⚕️Менга қолса, мутахассислиги бўлмаган шифокор беморга тавсия бермагани маъқул. Шунга қарамай, буйруқда бирорта шифокор коронавирус бўйича маслаҳат ҳам, тавсия ҳам бермасин деган жой йўқ. Шифокор ўзи кўрмай-билмай туриб исталган дорини ёзиб бераверса, бунинг оқибатига ким жавоб беради? Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғида тиббиёт ходимларидан коронавирус инфекциясинини даволаш бўйича берилаётган кўрсатмаларга зид бўлган амалиётларни умуман ўтказмаслик айтилган, холос.

〰️〰️〰️〰️〰️

🤕 Беморларнинг аксарияти касалликнинг ўта оғир шаклига етиб келгандагина шифохонага мурожаат қилган бўлади. Уларнинг кўпчилиги касаллик аломатлари сезилганидан бошлаб, бир ҳафта, ўн кунлаб уйда ўз билганича даволаниб юрган бўлади. Бу билан улар ўзларини ҳам, биз мутахассисларни ҳам қийин аҳволга солиб қўймоқда. Ўзбошимчалик билан қабул қилинган ҳар қандай дори, ҳатто фойдали дорининг ҳам юқори дозаси бемор организмига салбий таъсир қилиб, вирусга кенг йўл очиб беради. Шунинг учун ҳам барча шифокор ва беморлардан берилган кўрсатмаларга оғишмай амал қилиш талаб қилинади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 18:07:02
❓Коронавирусдан соғайдим, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Таъм ва ҳид билишим қачон тикланади? Бу учун нима қилишим керак? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавируснинг енгил турига чалиниб, уйда даволаняпман. Менга нафас гимнастикаси керакми? У қандай бажарилади? ➖ ЖАВОБ

❓Ўзимда Covid-19 касаллигини гумон қиляпман. ПЗР тест билан бирга компьютер томографияси ҳам қилишим керакми? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавируснинг хавф гуруҳига кимлар киради? ➖ ЖАВОБ

❓Туберкулёз (сил) билан оғриб, даволаниб чиққан беморлар учун короновирус хавфлими? ➖ ЖАВОБ

📹 Видео


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 17:02:33
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 31 мингдан ошди

🦠 4 ҳудудда яна 248 кишида инфекция аниқланди:

📎 116 нафари — Тошкент вилоятида,

📎 106 нафари — Тошкент шаҳрида,

📎 19 нафари — Самарқанд вилоятида,

📎 7 нафари — Жиззах вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

🔎 Жами беморлар — 31 068 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 15:33:05
⚡️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш истагида бўлаётганлар учун бугун соат 15:00 дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz онлайн платформаси ишга тушди — БАТАФСИЛ


#abituriyent2020
10.08.2020 15:22:39
2020/2021 ўқув йили

⏳ Ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган кунлар ➖ Батафсил

📹 Санъат йўналишидаги ижодий имтиҳонлар видеотасвирга ёзиб олинади ➖ Батафсил

❓Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан нега ижодий имтиҳонлар олиб ташланди? ➖ Жавоб

🏟 Касбий (ижодий) имтиҳонлар ташкил этиладиган спорт иншоотлари (жисмоний тарбия йўналишида) ➖ Батафсил


#abituriyent2020
10.08.2020 14:50:17
Aniq.uz муҳаррири Низомжон Исломов Республика махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева билан коронавирусга оид муҳим саволлар юзасидан суҳбатлашди:

〰️〰️〰️〰️
❓Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинадан самарали фойдалана оладиган мутахассислар етарлими?

➖ Ҳозирги кунда ҳамма олий тиббиёт муассасаларига бу йўналишда шифокорларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кўрсатмаси берилган.

〰️〰️〰️〰️
❓Ҳозир коронавирус оқибатида пневмония пайдо бўляпти, кучайяпти. Пневмонияга сабаб бўладиган яна бошқа касаллик борми?

➖ Асосий хавф омили иммун тизимининг заифлашуви ва балғамнинг табиий хусусиятларининг ўзгариши ҳисобланади.

🔸Патоген бактериялар (стрептококклар, стафилококклар, пневмококклар ва бошқалар), вируслар, ҳужайра ичидаги паразитлар, замбуруғлар, деярли барча маълум патоген микроблар — пневмония қўзғатувчилари ҳисобланади.

🔸COVID-19, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, жароҳатлар, жарроҳлик (айниқса, кўкрак ва қорин), гиподинамия (кенг маънода — уй ёки шифохонада ётоқ дам, офис, иш), оғир сурункали касалликлар, қарилик ёки эрта болалик, гиповитаминоз, чарчоқ, атроф-муҳит ёки касбий хавф ва организмнинг табиий иммун ҳимоя тизими заифлашиши — пневмония ривожланишига олиб келиши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 14:34:38
⚡️2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ва кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши юзасидан АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманини тўғридан-тўғри эфирда томоша қилинг:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=Q39_OwBxr78&feature=youtu.be


#abituriyent2020
10.08.2020 13:34:35
🕌 Масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат берилиши кутиляпти

Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 12:47:01
⚡️2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши

Бугун соат 14:30 да АОКА залида шу мавзуда матбуот анжумани ўтказилади. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари, қатор ОТМларнинг ректорлари иштирок этади.

📲❓Саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари орқали онлайн ёритилади.


#abituriyent2020
10.08.2020 12:11:07
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти — инфографика

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 11:11:54
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 316 899 (+ 8 780)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 017 384 (+ 6 092)
⚡️Вафот этганлар ➖ 22 323 (+ 124)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 887 536 (+ 5 189)
2. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 99 442 (+ 741)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 80 949 (+ 1 199)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 68 850 (+ 112)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 40 410 (+ 225)
6. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 39 919 (+ 348)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 33 568 (+ 87)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 30 820 (+ 623)
9. 🇲🇩 Молдова ➖ 27 660 (+ 217)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 7 745 (+ 39)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 316 899 (+ 8 780)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 017 384 (+ 6 092)
⚡️Погибших ➖ 22 323 (+ 124)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 887 536 (+ 5 189)
2. 🇰🇿 Казахстан ➖ 99 442 (+ 741)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 80 949 (+ 1 199)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 68 850 (+ 112)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 40 410 (+ 225)
6. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 39 919 (+ 348)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 33 568 (+ 87)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 30 820 (+ 623)
9. 🇲🇩 Молдова ➖ 27 660 (+ 217)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 7 745 (+ 39)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 10:41:31
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 20 025 245 (+ 218 415)
⚡️Соғайганлар ➖ 12 899 801 (+ 176 557)
⚡️Вафот этганлар ➖ 733 997 (+ 4 403)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 5 199 444 (+ 49 721)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 035 582 (+ 22 213)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 2 215 074 (+ 62 064)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 887 536 (+ 5 189)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 559 859 (+ 6 671)
6. 🇲🇽 Мексика ➖ 480 278 (+ 4 376)
7. 🇵🇪 Перу ➖478 024 (+ 7 012)
8. 🇨🇴 Колумбия ➖ 387 481 (+ 10 611)
9. 🇨🇱 Чили ➖ 373 056 (+ 2 033)
10. 🇪🇸 Испания ➖ 361 442 (+ 0)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 20 025 245 (+ 218 415)
⚡️Выздоровевших ➖ 12 899 801 (+ 176 557)
⚡️Погибших ➖ 733 997 (+ 4 403)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 5 199 444 (+ 49 721)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 3 035 582 (+ 22 213)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 2 215 074 (+ 62 064)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 887 536 (+ 5 189)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 559 859 (+ 6 671)
6. 🇲🇽 Мексика ➖ 480 278 (+ 4 376)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 478 024 (+ 7 012)
8. 🇨🇴 Колумбия➖ 387 481 (+ 10 611)
9. 🇨🇱 Чили ➖ 373 056 (+ 2 033)
10. 🇪🇸 Испания ➖ 361 442 (+ 0)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.08.2020 10:05:38
❗️(+211) Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Сирдарёда коронавирусга чалинган янги беморлар аниқланди. Уларнинг жами сони 30 820 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍143 нафари Ўртасарой карантин марказида (барчаси хориждан келган фуқаролар орасида)

📍33 нафари Тошкент шаҳрида,

📍24 нафари Тошкент вилоятида,

📍11 нафари Сирдарё вилоятида мулоқот орқали юқтириб олинган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 23:46:35
❗️Бугун Ўзбекистонда 691 киши коронавирусдан зарарланди, даволанаётган 1 764 беморнинг аҳволи оғир

▪️Кун давомида 4 ҳудудда 6 бемор вафот этди.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 23:36:21
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 22 мингдан ошди

📈 Кун давомида 8 ҳудудда 726 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 22 042 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️3 ҳудудда яна 145 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 30 609 нафар

🦠 Янги касалланишлар:

📎 120 нафари — Тошкент шаҳрида,

📎 18 нафари — Тошкент вилоятида,

📎 7 нафари — Наманган вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.08.2020 21:06:59
Бугун маълумотлар жуда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

✅ «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни доим биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
09.08.2020 19:16:44
❓Саралаш ва тақсимлаш марказларидаги вентиляция тизими орқали коронавирус тарқалиши натижасида шифокорлар зарарланмайдими?

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши курашиш марказий штаби аъзоси Ботир Даминов саволга жавоб берди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 81 82 83 84 85 86 87 >