Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 59 sahifa

14.09.2020 21:00:29
❓Фарзандимни туғилган кунини нишонлашда дўстларидан бирида иситма ва шамоллаш аломатлари бўлганлиги сабабли 5 кун ўтиб фарзандимда ҳам иситма, йўтал, ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши пайдо бўлди. Коронавирусга чалинган ёки йўқлигини аниқлаш учун экспресс тест топширсак бўладими?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева:

⛔️ Антитаначаларни аниқлаш учун текшириладиган экспресс тест усули коронавирусни ташхислаш учун қўлланилмайди.

🧪Коронавирусни эрта ташхислашнинг олтин стандарти - ПЗР тест усули ҳисобланади.

🔬Бироқ, эпидемия авж олган бир пайтда, дарҳақиқат ПЗР тест натижаларини аниқлаш учун 2-3 кун керак бўлади. Шунга кўра, баъзи мамлакатларда вирусни ташхислаш учун экспресс тестлардан фойдаланишади, лекин иммун жавобни аниқлаш тестларидан эмас.

Афсуски, кўплаб давлатларда экспресс тестларни адаштиришади. Шунинг учун тест эрта ташхислаш учунми (антигенга тест) ёки иммун жавобни аниқлаш тестими (антитаначаларга тест) сўраш керак бўлади.

⚡️Ҳозирги кунда эрта ташхислаш учун экспресс тестларни жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Иммун жавобни аниқлаш учун экспрес тестлар ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки уларнинг ёрдамида соғлиқни сақлаш тизими жамоавий иммунитет даражасини баҳолаши мумкин. Бу эса карантиндан тўғри чиқишда муҳим ҳисобланади.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8848


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 19:47:25
❓Коронавирус инфекцияси аниқланган хонадон фарзандлари билан болаларимиз бирга ўйнашади, мактабда ҳам бир синфда ўқишади. Бундай вазиятларда нима қилишни тасия қиласиз?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️Бундай вазиятларда қўшни хонадондагилар карантин қоидаларига риоя қилишлари ва фарзандларини карантин даврида кўчага ёки мактабга чиқармасликлари керак бўлади.

🚧 Шунингдек, ўзингиз ва фарзандларингиз карантин ва шахсий гигиена қоидаларига янада кўпроқ риоя қилишларингиз талаб этилади.

🧼 қўлларни тез-тез совун билан узоқроқ ювиш;

🚿 уйдан ташқарида антисептик воситалар билан дезинфекция қилиш;

💧 томоқни кунига 6-8 мартадан мойчечак дамламаси, хлорфиллипт, туз эритмаси ва шунга ўхшаш тузли эритмалар билан чайиш;

🥤кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик: лимон чой, малина, наъматак, асал чойлар ичиш;

🥛регидрон суюқлигини қултумлаб ичиб туриш;

🚰 хоналарда доимий равишда нам тозалов ишларини олиб бориш;

🪔кунига 3-4 марта шамоллатиш, кунига 1 марта исириқ тутатиш- кабиларни амалга ошириш керак.

📢 Агар сиз бу беморлар билан контактда бўлган бўлсангиз, поликлиника шифокорига хабар беришингиз керак.

☑️ Шунингдек, вақт ўтиб шамоллаш аломатлари пайдо бўлса, ўз вақтида шифокорга мурожаат этиш ва шифокор тавсияларига тўлиқ риоя қилиш мақсадга мувофиқдир.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8848


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 18:57:19
❓Фарзандим учун анъанавий таълим олишда дока ниқобдан кўра бир марталик ниқобларни афзал кўринмоқда. мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

⛔️ Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак, айниқса бир марталик ниқобларга.

🧑🏻‍🦱Чунки болаларда касаллик аломатларсиз кечаётган бўлса, ниқобларни ички қисмига бола оғиз бўшлиғидан ажралган вируслар ёпишади.

🧴Бола мактабда бир марталик ниқобларни спиртли эритма билан ишлов бераман деб қўллари билан ушлаганида қўлларига ва шу ниқоблар қўйилган сатхларда вируслар қолиб кетади. Бу эса шу вақтнинг ўзида мактабдаги бошка бола организмига вирус тушишини келтириб чиқаради.

😷Шунингдек, тиббий ниқобларни ички қисмини спирт билан намлаб нафас олганда бир қанча асоратларни, масалан оғиз атрофидаги тери қаватида куйиш, бурин шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайишини келтириб чиқариши мумкин.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8848


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 17:06:11
⚡️Сўнгги соатларда яна 216 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони — 47 836 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍192 нафари Тошкент шаҳрида,

📍17 нафари Андижон вилоятида,

📍7 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланди.

❗️Эътиборлиси, бугун 373 киши вирусдан бутунлай фориғ бўлди ва юртимизда ушбу касалликдан соғайганлар сони 44 375 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 16:20:51
❓Ҳавонинг ифлосланиши пневмония билан оғриган беморларнинг соғайишига қай даражада халақит беради?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

🔺Касаллик авж олган вақтда бемор организмидан ажралиб чиққан кўп миқдордаги вируслар туфайли беморнинг ҳолати янада ёмонлашиши мумкин.

🚿 Шунинг учун бинони кунига 5-6 марта шамоллатиш, хлор таркибли эритмалар билан намли тозалаш ишларини олиб бориш керак.

🧬 Шунингдек, ҳозирда бинони вирусдан тозалаш учун мўлжалланган турли воситалар - кварц-лампа ёки озон тозалагичлардан фойдаланиш тавсия этилади.

🌀 Беморга тинчлик, тоза ҳаво ва тўлақонли овқатланишни таъминлаш зарур, бу беморнинг соғайишига ёрдам беради.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8850


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 14:27:13
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇺🇳 ЖССТ дунё миқёсида кунлик коронавирус ҳолатининг рекорд даражада ўсиши қайд этилганлигини маълум қилди - кунига 307 000 дан ортиқ - Reuters

🇸🇦 Саудия Арабистони халқаро авиа қатновларга қўйилган чекловларни бекор қилади - France24

🇺🇸 АҚШнинг 11 та штатида коронавирус ҳолатлари кўпаймоқда. Фаучи "хавотирли" маълумотлар тўғрисида огоҳлантирмоқда. Унинг сўзларига кўра, АҚШ 2021 йил охиригача одатий ҳаёт тарзига қайтмайди - CNBC, CNBC

🇪🇸 Испания коронавирус ҳолатлари рекорд даражада ўсганлиги ҳақида хабар бермоқда: 24 соат ичида 10 764 - English Elpais

🇮🇱 Исроил 18 сентябрдан бошлаб қатъий карантин режимини қайта жорий қилади. Мактаблар, ресторанлар (етказиб бериш хизмати бундан мустасно) ва кўнгилочар иншоотлар ёпилади - CNN

💉🦠 Буюк Британияда "AstraZeneca" коронавирусга қарши вакцинасининг клиник синовлари хавфсизлик нуқтаи назаридан тўхтатилгандан сўнг яна қайта йўлга қўйилди - CNBC

💉🦠 Pfizer COVID-19 вакцинаси йил охирига қадар америкаликларга тақдим қилиниши мумкин - бош директор - CNBC

👉Коротко о главном UZ

—————————

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇳 ВОЗ сообщает о рекордном однодневном увеличении числа случаев глобальных коронавирусов - более 307 000 случаев - Reuters

🇸🇦 Саудовская Аравия снимает ограничения на международные авиарейсы - France24

🇺🇸 Случаи коронавирусов растут в 11 штатах США, так как Фаучи предупреждает о "тревожных" данных. Также он говорит, США не вернутся к нормальной жизни до конца 2021 года - CNBC, CNBC

🇪🇸 Испания сообщает о рекордном росте числа случаев коронавируса: 10 764 за 24 часа - English Elpais

🇮🇱Израиль возвращает жесткий карантинный режим с 18 сентября. Школы, рестораны (за исключением доставки) и развлекательные заведения будут закрыты - CNN

💉🦠 Клинические испытания коронавирусной вакцины AstraZeneca возобновляются в Великобритании после паузы по соображениям безопасности - CNBC

💉🦠 Вакцина от COVID-19 Pfizer, может быть выдана американцам до конца года - генеральный директор - CNBC

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 14:04:57
❓Мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

⛔️Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак, айниқса бир марталик ниқобларга.

🧒🏻Чунки болаларда касаллик аломатларсиз кечаётган бўлса, ниқобларни ички қисмига бола оғиз бўшлиғидан ажралган вируслар ёпишади.

🔺Бола мактабда бир марталик ниқобларни спиртли эритма билан ишлов бераман деб қўллари билан ушлаганида қўлларига ва шу ниқоблар қўйилган сатҳларда вируслар қолиб кетади. Бу эса шу вақтнинг ўзида мактабдаги бошка бола организмига вирус тушишини келтириб чиқаради.

❗️Шунингдек, тиббий ниқобларни ички қисмини спирт билан намлаб нафас олганда бир қанча асоратларни, масалан оғиз атрофидаги тери қаватида куйиш, бурин шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайишини келтириб чиқариши мумкин.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8848


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 12:41:25
❓Короновирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?

🌐 ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

Бугунги кунда ниқоб тақиб юриш, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни доим совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаган шахсларга касаллик юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

☝️Одамлар билан мулоқотни умуман чеклаган инсонларга вирус юқмаслиги мумкин.

🔹Бироқ таъкидлаш лозимки, бугунги пандемия даврида инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва ўшал даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса бу касалликни енгил кечириши мумкин.

Шунингдек, бугунги кунда касалланиб ўтганлар организмида нейтрал антиатаначалар ҳосил бўлса, бу инсонларда турғун иммунитет ҳосил бўлиши ва коронавирусга кайта чалинмаслиги тўғрисида Европа олимлари тадқиқотлари натижаси бўйича маълумот берилди.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8848


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 12:06:40
❓Коронавируснинг енгил даражасида дори воситаларисиз организм касалликни ўзи енгиши мумкинми?

✔️Ҳа, шундай ҳам бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80 фоизида касаллик симптомларсиз, яъни енгил даражада ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган бўлади.

🔺Бундай беморлар касалликни антибиотиклар ва бошка кучли дори воситаларисиз енгишлари мумкин. Бу ҳолатларда шифокорлар тавсияси ва назоратида иммун тизимни қўллаб туриш, шахсий гигиена қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Шунингдек,

👉 томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш, кунига камида 8 марта ;
👉 кун давомида 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;
👉 соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабзавотларнинг бўлиши;
👉 С витаминига бой маҳсулотлар: лимон, наъматак, малина чойларни ичиш, болғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;

👉 шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва машқларни бажариб туриш тавсия этилади.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8848


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 11:57:55
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 626 891 (+ 9 521)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 318 921 (+ 4 254)
⚡️Вафот этганлар ➖28 268 (+ 150)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 062 811 (+ 5 449)
2. 🇺🇦 Украина ➖154 335 (+ 2 476)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖106 855 (+ 126)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 74 173 (+ 198)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖47 620 (+ 578)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖45 862 (+ 187)
7. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 44 881 (+ 53)
8. 🇲🇩 Молдова ➖42 978 (+ 264)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖38 327 (+ 155)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖9 049 (+ 35)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 610 272 (+ 13 584)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 318 921 (+ 4 254)
⚡️Погибших ➖28 268 (+ 150)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 062 811 (+ 5 449)
2. 🇺🇦 Украина ➖154 335 (+ 2 476)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖106 855 (+ 126)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 74 173 (+ 198)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖47 620 (+ 578)
6. 🇦🇲 Армения ➖45 862 (+ 187)
7. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 44 881 (+ 53)
8. 🇲🇩 Молдова ➖42 978 (+ 264)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖38 327 (+ 155)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖9 049 (+ 35)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 11:14:18
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 29 183 179 (+ 251 694)
⚡️Соғайганлар ➖ 21 027 592 (+ 227 312)
⚡️Вафот этганлар ➖ 928 285 (+ 4 204)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 6 708 458 (+ 31 857)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 4 845 003 (+ 93 215)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 330 455 (+ 14 597)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 062 811 (+ 5 449)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 729 619 (+ 6 787)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 716 319 (+ 7 355)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 668 381 (+ 10 082)
8. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 649 793 (+ 1 579)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 576 697 (+ 0)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 555 537 (+ 9 056)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 29 183 179 (+ 251 694)
⚡️Выздоровевших ➖ 21 027 592 (+ 227 312)
⚡️Погибших ➖ 928 285 (+ 4 204)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖6 708 458 (+ 31 857)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 4 845 003 (+ 93 215)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 330 455 (+ 14 597)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 062 811 (+ 5 449)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 729 619 (+ 6 787)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 716 319 (+ 7 355)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 668 381 (+ 10 082)
8. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 649 793 (+ 1 579)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 576 697 (+ 0)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 555 537 (+ 9 056)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.09.2020 10:02:30
⚡️Сўнгги бир кечада 197 киши коронавирусга чалингани аниқланди. Жами беморлар сони — 47 620 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

144 нафари Тошкент шаҳрида,

23 нафари Тошкент вилоятида,

10 нафари Наманган вилоятида,

8 нафари Сурхондарё вилоятида,

7 нафари Фарғона вилоятида,

5 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.09.2020 23:58:03
Бугун Ўзбекистонда 573 киши коронавирусга чалинди

Жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Даволанаётган 3 029 нафар бемордан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида жами 491 нафар бемор тузалди.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.09.2020 18:41:05
❗️Коронавирусдан уй шароитида даволанаётган беморнинг оила-аъзоларига зарур маслаҳатлар

Маълумки, бугунги кунда коронавируснинг енгил шаклини ўтказаётган беморлар уй шароитида даволанмоқдалар. Бу шароитда унинг оила аъзолари билиши ва амал қилиши лозим бўлган қатор жиҳатлар бор.

Ушбу видеони томоша қилинг ва коронавирусдан сақланинг


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.09.2020 17:56:08
⚡️Бугун Телеграмда «айтишларича...», «миш-мишларга кўра...» қабилида ахборот тарқатадиган ресурслар жуда кўп. Бироқ афсуски, тасдиқланган, ишончли ва расмий ахборотларни тарқатишга мўлжалланган манбалар жуда кам.

Телеграмдаги «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат ташкилотлари ва органларининг расмий маълумотлари эълон қилиб борилади. Шунингдек, турли шов-шувли хабарлар юзасидан расмий муносабатлар айнан шу каналда берилади.

❗️«Расмий хабарлар/Официальные новости» каналини кузатиб боринг. Расмий ахборотга эга бўлинг.

👉 Каналга уланиш: @Rasmiy_xabarlar_Official
13.09.2020 17:23:10
⚡️Икки ҳудудда 245 киши коронавирусга чалинди. Олти ҳудудда 355 киши эса соғайди

Соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 287 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍231 нафари Тошкент шаҳрида,

📍14 нафари Тошкент вилоятларида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар 355 киши соғайди ва Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 43 866 нафари бутунлай соғайди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.09.2020 16:21:01
🦠Нима учун бемор айнан коронавирусдан ўлгани аниқ, касаллик ҳам қайд этилган, лекин бу ҳол ўша кунга расмий статистикага киритилмайди? Ёки касаллик факти маълум, лекин ўлим сабаби сифатида бошқа омиллар кўрсатилади?

Биринчисида, айтайлик беморнинг жони 12 сентябрь куни кеч соат 20:00да узилди. У билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилгунча, марҳумнинг жасади белгиланган тартибда ўрганилиб, паталоганатом хулосалари олингунча кейинги кунга ўтилади. Рақамлар вилоятлар миқёсида тўпланади ва расмий ҳужжат сифатида марказга узатилади. Марказда ҳам маълум муддат давомида тўпланиб, ҳисоб-китоб қилиниб, шундан кейингина расмий ва умумий статистика эълон қилинади.

Энди ўша бемор атрофида вазиятни бевосита кузатиб турганлар дарҳол кечаги статистика билан танишадилар (чунки улар бу борада аниқ маълумотга эгалар ва хабарларни кузатиб турадилар) ва ўзларига тегишли бемор акс этмаганини кўриб, ижтимоий тармоқларда шубҳа-гумонларини ошкор қилишни бошлайдилар. Ҳолбуки, бу бемор кейинги кун статистикасида акс этади, лекин унгача ноғора қоққанлар кейинчалик «андак шошибмиз» дейишни, табиийки, унутишади.

❗️Яна бир жиҳат – ўлим ҳолатини қайд этишнинг ҳам ўз қонун-қоидалари бор. Кимнидир ўлган деб қайд этиш бир қанча ўрганишларга асосланади ва маълум вақт талаб қилади. Бу борада ҳам (айниқса машҳур шахслар билан боғлиқ ҳолатларда) шошма-шошарлик билан ахборот эълон қилиш ва маълумотлар зиддияти кўп кузатилади.

Иккинчиси, ўлим сабаби бўйича эътирозларга ҳам аниқ жавоб бор. Тиббиётда ўлимни қайд этишнинг умумжаҳон қабул қилинган қоидалари мавжуд. Коронавируснинг ўзи беморни бевосита ўлдирмайди! Бемор шу вирус юқишидан келиб чиқаётган асоратлар туфайли нобуд бўлиши мумкин ва бу борада якуний ҳужжат мурдани ёриб кўрган паталоганатом хулосасига асосан берилади.

❗️Яъни, ўлим сабаби сифатида «ўпка, жигар, юрак етишмовчилиги» деган атамалар эълон қилинса, дарҳол шуни кўрсатиб айюҳаннос солиш тўғри бўлмайди — деди ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев KUN.UZга берган интервьюсида.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.09.2020 15:54:38
«ССВ рақамларни яширишдан умуман манфаатдор эмас. Қолаверса, шахсан давлат раҳбарининг ўзи бу борада аниқ маълумот бериш зарурлигини алоҳида эслатиб қўйган. Биз ҳам давлат раҳбарини, ҳам халқни алдаб нима қилдик?

Энди бевосита шубҳалар туғилиши сабабларини яна бир бор эслатиб ўтсам.

Энг аввало, шуни билишимиз керак, коронавирус билан боғлиқ статистикага фақат махсус лаборатор тиббий текширувлар орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади.

Касалликнинг айрим симптомлари мавжуд бўлиб, касаллик гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлар, табиийки, умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди. Аммо юқумли касалликларга ихтисослашган ва юртимизнинг қатор ҳудудларида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида бундай беморлар ҳам стационар шароитда даволанишлари учун зарур шароитлар муҳайё қилинган. Ҳозирда улар шундай масканларда даволанишмоқда.

Мамлакатимиздаги Саралаш ва тақсимлаш марказлари ўз номидан ҳам маълум, коронавирусга тахмин қилинган ёки унинг аломатлари бўлган беморларни қабул қилади. Касаллик тасдиқланса улар дарҳол расмий статистикада қайд этилади ва юқумли касалликлар шифохоналарига йўналтирилади.

Табиийки, у ерда коронавирус тасдиқланмаган, лекин бошқа касалликлардан азият чекаётган беморлар ҳам жуда кўп. Шуларнинг ҳисобига шифохоналардаги беморлар сони коронавирусдан даволанаётган беморларнинг вазирлик эълон қилаётган расмий миқдоридан фарқли эканини кўриш мумкин», — деди ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев KUN.UZга берган интервьюсида.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.09.2020 10:07:15
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 47 минг нафардан ошди

🔺2020 йил 13 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 042 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

❗️Янги касалланиш ҳолатлари:

✔️ 96 нафари Тошкент шаҳрида,

✔️ 51 нафари Самарқанд вилоятида,

✔️ 17 нафари Андижон вилоятида,

✔️ 9 нафари Наманган вилоятида,

✔️ 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

✔️ 8 нафари Тошкент вилоятида,

✔️ 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.09.2020 23:49:09
⚡️Бугун кун давомида 578 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

🔺Шунингдек, бугун Тошкент шаҳрида 4 та, Тошкент вилоятида 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этди.

Тошкент шаҳри, Андижон, Тошкент, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида 488 нафар бемор соғайди.

❗️Жами 46 850 нафар бемордан 43 511 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

🌀2 953 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 56 57 58 59 60 61 62 >