Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 57 sahifa

17.09.2020 22:24:50
Сегодня мы провели онлайн-встречу с Чрезвычайным и Полномочным Послом Великобритании в Узбекистане Тимоти Торлотом.

В ходе встречи были обсуждены проекты, которые реализует Фонд, предоставлена информация о предпринятых мерах по борьбе с распространением ложной информации в период пандемии, о поддержке журналистов, оказавшихся в сложной ситуации.

Подробно был обсуждён вопрос свободы деятельности СМИ. Было отмечено, что работа по либерализации деятельности СМИ и свободе слова, инициированная Президентом Узбекистана, продолжается.

В целом беседа была искренней и дружеской. Мы договорились о дальнейшем сотрудничестве и реализации совместных проектов, в том числе нацеленных на развитие свободы слова и СМИ в нашей стране.



17.09.2020 22:08:09
🇺🇿🤝 🇬🇧
Бугун биз Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Торлот билан онлайн учрашув ўтказдик.

Учрашувда Фонд томонидан амалга оширилган лойиҳалар муҳокама қилинди, пандемия пайтида ёлғон маълумотларнинг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар ва қийин аҳволда бўлган журналистларни қўллаб-қувватлаш ҳақида маьлумот берилди.

Оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлиги масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон Президенти томонидан эълон қилинган оммавий ахборот воситалари фаолиятини либераллаштириш ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ишлар давом этаётгани қайд этилди.

Умуман олганда, суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтди. Биз келгусидаги ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни, шу жумладан, мамлакатимизда сўз ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдик.

Манба



17.09.2020 21:37:33
⚡️⚡️1 октябрдан хорижлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга гуруҳ бўлиб келиши қўллаб-қувватланади

❗️Республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланишига рухсат берилаётганлиги муносабати билан халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.

🔘Шу билан бирга, туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида туристик компанияларга туристларни олиб келиш билан боғлиқ енгилликлар тақдим этилмоқда.

🌀Ўзбекистонга хорижий давлатлар фуқаролари бўлган туристларни олиб келиш фаолияти билан шуғулланаётган туристик фирмалар улар томонидан мамлакатимизга туристик гуруҳ (5 кишидан кам ва 15 кишидан ортиқ бўлмаган ва турли касалликлар, жумладан, Covid-19 қамраб оладиган тўлиқ суғуртаси бўлиши шарти билан) сифатида ташкил этилаётган туризм саёҳатларини амалга оширишдан аввал туристларни ПЗР тест текширувидан ўтказилишини таъминлаши лозим.

⛔️Бунда ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристларга нисбатан 14 кунлик карантинда сақлаш бўйича чеклов қўлланилмайди, улар Ўзбекистонга киришда коронавирусга текширилмайди.

🔬Турист Ўзбекистонга кириб келган вақтда унда коронавирус аломатлари бўлса, у ўтказиш пунктида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтиши лозим.

➕Тест мусбат чиқса, сайёҳ ўз ҳисобидан карантинга олиниб, даволанишдан ўтади ёки ўз мамлакатига қайтади.

☝️Хорижий туристлар Ўзбекистонда мавжуд карантин чекловлари ва санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланишлари лозим.

📍Бу борадаги талаблар бажарилиши туристик фирмалар зиммасига юклатилди.



17.09.2020 21:29:57
⚡️⚡️Хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди

❗️Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

🟩 Сўнгги 14 кун давомида «яшил» давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади.

🟨🟥 «Сариқ» (Озарбайжон, Беларус, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда «қизил» давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

☝️Агар шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган бўлса ёки шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.

📝Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади.

➕Текширув натижалари мусбат бўлган тақдирда, шахс белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.



17.09.2020 21:27:47
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

❌Аввал жорий қилинган чекловлар бекор қилинади.

📍Масъул идораларга чет давлатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиб, барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.

🚧1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.



17.09.2020 18:04:48
⚡️Сўнгги соатларда яна 242 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 49 627 нафарга етди

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍 188 нафари Тошкент шаҳрида,

📍41 нафари Наманган вилоятида,

📍7 нафари Фарғона вилоятида,

📍6 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар 496 нафар бемор коронавирусдан соғайди ва жами тузалганлар сони 45 970 нафарга етди. Даволаниш кўрсаткичи 93 фоиз.



17.09.2020 16:41:02
🦠 COVID-19 пандемияси таъсирига қарши тезкор таъсир чораларини кўриш, тегишли сиёсий қарорларни қабул қилиш учун унинг мамлакатимиз фуқаролари фаровонлигига таъсирини баҳолаш нақадар муҳимлигини ҳисобга олиб, жорий йилнинг апрель-июль ойларида “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда мазкур йўналишда тадқиқотлар амалга оширилди ва «Динамик равишда COVID-19 пандемиясининг таъсири хавфини жамият даражасида аниқлаш» бўйича техник маъруза тайёрланди.

Маъруза билан ушбу линкда танишишингиз мумкин.



17.09.2020 16:10:39
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

⚡️ Жаҳон банкининг таъкидлашича, глобал иқтисодиётни пандемия инқирозидан сўнг қайта тиклаш учун беш йилгача вақт керак бўлади - Reuters

🇺🇳 ЖССТ мамлакатларни вирус учун "иммунитет паспорти"ни беришдан қайтармоқда, чунки олимлар антитаначалар Covid-19дан қайта зарарланиш хавфини камайтиришини ҳали аниқ билишмайди - CNBC

🇺🇳 БМТ дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият назоратдан чиқиб кетганини айтмоқда - RBC

🇪🇸 Испанияда коронавирусдан вафот этганларнинг расман қайд этилган сони 30 000 дан ошди, умумий зарарланганлар сони эса 603 167 тани ташкил қилмоқда - English Elpais

🇨🇿 Чехияда коронавирус билан касалланганларнинг кунлик сони 2000 мингдан ошди - Al Jazeera

🇰🇷 Жанубий Кореяда коронавирус авж олгани сабабли Kia Motorsнинг иккита заводи ўз фаолиятини тўхтатди - Tass

💉 Ҳозирда вакцина синовларини якуний босқичида бўлиб турган бешта етакчи номзод, вакцинанинг 5,9 миллиард дона дозасини етказиб бериши мумкин. АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Австралия, Гонконг, Макао, Япония, Швейцария ва Исроил мазкур вакциналарнинг 51 фоизига буюртма беришган - France24

👉Коротко о главном UZ

————————

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

⚡️ Всемирный банк заявил, что восстановление глобальной экономики после кризиса, вызванного пандемией, может занять до пяти лет - Reuters

🇺🇳 ВОЗ не рекомендует странам выдавать "паспорта иммунитета" на вирус, потому что ученые до сих пор не знают, снижают ли антитела Covid-19 риск реинфекции - CNBC

🇺🇳 ООН заявила, что ситуация с коронавирусом в мире вышла из-под контроля - RBC

🇪🇸 Официальная смертность от коронавируса в Испании в настоящее время превышает 30 000, а общее число случаев инфицирования составляет 603 167 - English Elpais

🇨🇿 Суточное количество заболеваний коронавирусом в Чехии превысило 2000 тысяч - Al Jazeera

🇰🇷 В Южной Корее два завода Kia Motors приостановили работу из-за вспышки коронавируса - Tass

💉 Пять ведущих кандидатов на вакцины, которые в настоящее время находятся на поздней стадии испытаний, смогут предоставить 5,9 миллиарда доз. США, Великобритания, страны ЕС, Австралия, Гонконг, Макао, Япония, Швейцария и Израиль забронировали уже 51% этих вакцин - France24

👉Коротко о главном



17.09.2020 15:20:39
❓Дунёда қачондан бошлаб камдан-кам учрайдиган Кавасаки синдроми пайдо бўлди. Бу синдром коронавирус инфекцияси билан боғлиқми? Мульттизимли яллиғланиши синдромининг қандай асосий белгилари мавжуд?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

❗️COVID-19 касаллигининг юқори даражаси кузатилган мамлакаларда болаларда коронавирус инфекциясидан кейин педиатрик кавасакисимон синдром шаклидаги янги касаллик 2020 йил апрель ойидан қайд этила бошланди.

🌀COVID-19 бўлган болалар ва ўсмирларда вақтинчалик ассоцияцияланган Мульттизимли яллиғланиш синдроми (МВС) — COVID-19 инфекциясидан сўнг яллиғланиш билан боғлиқ иммунологик ҳодиса. Ушбу патология инфекциядан сўнг юзага келади ва болаларда COVID-19 га чалингандан 3-5 ҳафта ўтиб ривожланади, қонда антитаначалар аниқланишида пайдо бўлади.

Мульттизимли яллиғланиш синдромининг асосий клиник аломатлари:

🔺24 соат давомида тана ҳароратининг 38,5 даражадан юқори бўлиши;

🔺ошқозон-ичак тракти бузилиши: қоринда оғриқ, қусиш, кўнгил айниши, диарея;

🔺50 фоиз ҳолатларда нафас тизими шикастланиши мумкин, яъни йўтал, оғир пневмония ривожланиши туфайли нафас сиқилиши.

🔺Касаллик босқичларига кўра, танада доғлар, папулалар, конъюктивит, лимфотугунлар катталашиши, киста ва оёқдаги шишлар пайдо бўлиши мумкин;

🔺юракда оғриқлар шаклида юрак-қон томир аломатлари ҳам мавжуд;

🔺шунингдек, тил ва лабда оч қизил рангда қизариш кузатилади.

☝️Таъкидлаш лозимки, COVID-19 билан боғлиқ мульттизимли яллиғланиш синдроми (МВС) болаларда тарқалган касаллик ҳисобланмайди, бироқ айрим болаларда коронавирус инфекциясидан сўнг Кавасаки касаллигига ўхшаш клиник белгилар пайдо бўлиши мумкин ва касаллик юрак мушаклари яллиғланиши, юрак томирлари аневризми ривожланиши ва бошқа орган ва тизимлар шикастланиши белгилари билан оғир кечиши мумкин.

Сан-Антониодаги Техас университети тиббиёт фанлари маркази шифокори Альваро Морейронинг сўзларига кўра, тадқиқот давомида бутун дунёда 1 январдан 25 июлга қадар қайд этилган 662 нафар мульттизимли яллиғланиш синдроми бўлган болалар саломатлиги ўрганилди. Уларнинг аксариятида юрак шикастланиши кузатилган.

Шунингдек, болаларда Кавасаки касаллигида кузатиладиган юрак қон-томирлар кенгайиши ҳам қайд этилган. Тахминан 10% болаларда юрак томир аневризми кузатилган. Аневризм бўлган болалар саломатлиги энг кўп хавф остида.

Яна бир хулоса, мульттизимли синдром бўлган беморларнинг деярли ярми семизлик ва ортиқча вазндан азият чекишган.

Шунинг учун ҳам болаларда COVID-19ни олдини олиш чора-тадбирлари аввалгидай долзарб. Ушбу касалликни муваффақиятли даволаш учун эрта ташхислаш ва ўз вақтида муолажа қилиш муҳим ҳисобланади.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8926



17.09.2020 14:03:55
❓Гриппга қарши эмлаш короновирусдан ҳимоя қиладими? Уни олиш шартми?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🦠Covid-19 грипп мавсумида, яъни куз-қиш фаслида хавфлироқ бўлади, шунинг учун гриппга қарши вакцина қабул қилиш ҳозирги даврда ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.

⛔️Бу мажбурий вакцинация эмас, лекин биз уни олишни тавсия этамиз. Куз-қиш фаслида респиратор инфекциялар кўп учрайди. Бу эса иммун тизими пасайишига сабаб бўлади ҳамда бемор ушбу даврда короновирус инфекциясини юқтирса оғир кечиши мумкин.

☝️Шунинг учун ушбу фаслда янаям саломатлигимизга эътиборли бўлишимиз зарур.

🔺Covid-19 ва грипп ўзаро ўхшаш белгиларга эга бўлиб, ёши катта инсонлар ҳамда юрак ва ўпка хасталиклари каби сурункали касалликларга чалинганлар учун қаттиқ таъсир қилиши мумкин.

💉Гриппга қарши эмлаш даражасини кўпайиши ушбу фаслларда аҳоли орасида нафас йўли касалликларини камайтириши мумкин, шунингдек, Covid-19 пандемияси пайтида соғлиқни сақлаш тизимига бўлаётган зўриқишни камайтиради.

⚡️Гриппга қарши вакцина одамларни Covid-19дан ҳимоя қилмайди, у гриппни ривожланиш хавфини камайтиради, шунингдек, грипп билан боғлиқ асоратлар, жумладан касалхонага жойлаштирилиш ва ҳатто ўлим хавфини камайтиради.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8926



17.09.2020 13:36:41
❓Фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналарга қандай тавсиялар берасиз?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

➖Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига албатта эътибор беришлари керак;

➖шу ўринда психологлар тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг руҳий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади;

➖фарзандингизга ўтган вақт давомидаги ўзлаштирмаган билимларига етиб олишида пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак;

➖карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда фарзандингизнинг кучли томонига бўлган ишончини йўқотишига сабабчи бўлиб қоласиз;

➖фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг;

❗️Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:

🔺қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;

🔺совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт атаркибли дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 70 фоиз бўлиши керак);

🔺фақат тоза ичимлик сувини ичиш;

🔺 жамоат ҳожатхоналари ҳамда уйда ҳожатхона тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;

🔺чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;

🔺нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;

🔺кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

📢Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8926



17.09.2020 13:07:19
❓Ўзбекистон куз мавсумида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёрми?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

✔️ Ҳа, тайёр. Эпидемия даврида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Шу даврга қадар эришилган ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.

🔺Ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касалликни авж олишига йўл қўймайдилар.

📍Шу билан бирга беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.

👩‍⚕️Айни вақтда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

🦠Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 минга яқин қўшимча захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8926



17.09.2020 12:44:47
🔰 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

🔰 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.09.2020 11:45:05
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 657 021 (+ 10 660)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 342 278 (+ 8 946)
⚡️Вафот этганлар ➖28 891 (+ 242)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 079 519 (+ 5 670)
2. 🇺🇦 Украина ➖162 660 (+ 2 958)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖107 056 (+ 72)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 74 763 (+ 211)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖49 385 (+ 609)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖46 376 (+ 257)
7. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 45 072 (+ 73)
8. 🇲🇩 Молдова ➖44 361 (+ 627)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖38 658 (+ 141)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖9 171 (+ 42)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖1 657 021 (+ 10 660)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 342 278 (+ 8 946)
⚡️Погибших ➖28 891 (+ 242)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 079 519 (+ 5 670)
2. 🇺🇦 Украина ➖162 660 (+ 2 958)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖107 056 (+ 72)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 74 763 (+ 211)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖49 385 (+ 609)
6. 🇦🇲 Армения ➖46 376 (+ 257)
7. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 45 072 (+ 73)
8. 🇲🇩 Молдова ➖44 361 (+ 627)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖38 658 (+ 141)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖9 171 (+ 42)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.09.2020 10:54:58
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 30 038 411 (+ 311 022)
⚡️Соғайганлар ➖ 21 806 713 (+ 264 236)
⚡️Вафот этганлар ➖ 945 097 (+ 5 911)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 6 828 301 (+ 40 154)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 5 118 253 (+ 97 894)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 421 686 (+ 37 387)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 079 519 (+ 5 670)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 744 400 (+ 6 380)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 736 377 (+ 7 787)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 680 931 (+ 4 444)
8. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 653 444 (+ 1 923)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 614 360 (+ 11 193)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 589 012 (+ 11 674)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 30 038 411 (+ 311 022)
⚡️Выздоровевших ➖ 21 806 713 (+ 264 236)
⚡️Погибших ➖ 945 097 (+ 5 911)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖6 828 301 (+ 40 154)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 5 118 253 (+ 97 894)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 421 686 (+ 37 387)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 079 519 (+ 5 670)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 744 400 (+ 6 380)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 736 377 (+ 7 787)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 680 931 (+ 4 444)
8. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 653 444 (+ 1 923)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 614 360 (+ 11 193)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 589 012 (+ 11 674)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.09.2020 10:02:28
⚡️Яна тўққиз ҳудудда 223 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 49 385 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍116 нафари Тошкент шаҳрида,

📍53 нафари Наманган вилоятида,

📍14 нафари Андижон вилоятида,

📍11 нафари Самарқанд вилоятида,

📍9 нафари Сирдарё вилоятида,

📍7 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍6 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍4 нафари Тошкент вилоятида,

📍3 нафари Хоразм вилоятида аҳоли орасида аниқланган.



17.09.2020 09:37:40
⚡️«Биз илиги бақувват йигитларданмиз, ака! Вирус ўзининг одамини топади, лекин мени эмас!»

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Коронавирус юқтириб, карантинда даволаниб чиққан бир инсон ҳаёти ҳақида қисқа фильм

Кўринг ва хулоса қилинг!

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси



16.09.2020 23:51:54
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 50 мингга қараб бормоқда

🔺16 сентябрь куни мамлакатда 597 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди.

🔴Шунингдек, бугун коронавирусдан жами 6 киши вафот этди. 10 та ҳудудда 416 нафар бемор соғайди.

❗️49 162 нафар бемордан 45 474 таси соғайган ва даволаниш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.09.2020 19:03:42
⚡️Коронавирус қайд этилганлар сони 49 минг нафардан ошди

16 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 015 (+239) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатлари:

201 нафари Тошкент шаҳрида,

22 нафари Тошкент вилоятида,

11 нафари Сирдарё вилоятида,

5 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Шунингдек, 45 422 (+364) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.09.2020 16:40:59
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇺🇳 БМТнинг маълум қилишича, коронавирус пандемияси туфайли 24 миллиондан зиёд мактаб ўқувчилари мактабга қатнамасликка мажбур бўлишмоқда - CNBC

🇺🇳 ЖССТга кўра, "AstraZeneca" Covid-19 га қарши вакцина глобал синовларини тўхтатишга қарор қилди. Бу қарор компания хавфсизликни афзал кўраётганлигини кўрсатади - Asian Nikkei

🇮🇳 Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар беш миллиондан ошди, кунлик касалланиш ҳолати 90 123 тани ташкил қилмоқда - Al Jazeera

🇯🇵 Япония ЖССТнинг коронавирусга қарши вакцинани сотиб олиш ва бутун дунё бўйлаб адолатли тарзда тарқатишга йўналтирилган дастурига 165 млн. АҚШ доллар ажратмоқда - Asian Nikkei

🇲🇽 Мексикада Covid-19 касаллигининг кунлик сони 4771 тани ташкил этмоқда. Ҳукуматнинг таъкидлашича, ҳақиқий зарарланганларнинг сони тасдиқланган ҳолатларга нисбатан анча кўп бўлиши мумкин - Theguardian

⚡️ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида халқаро саёҳатлар 65 фоизга пасайган, бу эса 460 млрд. АҚШ доллар миқдорида зарар келтириб чиқарди - Asian Nikkei

🦠 Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавирус мавсумий касаллик бўлиб қолиши, шунингдек, коронавирусга қарши вакцина ҳам гриппга қарши эмлаш каби доимий бўлиши мумкин - Tass

👉Коротко о главном UZ

————————————

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇳 ООН заявила, что пандемия коронавируса может заставить более 24 миллионов школьников бросить школу - CNBC

🇺🇳 Согласно ВОЗ, решение AstraZeneca приостановить глобальные испытания вакцины от Covid-19 показывает, что компания отдает приоритет безопасности - Asian Nikkei

🇮🇳 Случаи коронавируса в Индии превысили пять миллионов, суточное количество заболеваний составило 90.123 новых случаев - Al Jazeera

🇯🇵 Япония выделила 165 млн. долл. США на программу ВОЗ, направленная на помощь в приобретении и справедливом распространении вакцины против коронавируса по всему миру - Asian Nikkei

🇲🇽 Суточное количество заболеваний Covid-19 в Мексике составило 4771. При этом, согласно властям, реальное число инфицированных, возможно, значительно выше - Theguardian

⚡️ По данным Всемирной туристской организации, международные поездки упали на 65% в первом полугодии, что привело к потере 460 млрд.долл.США - Asian Nikkei

🦠 Согласно экспертам, коронавирус возможно станет сезонной, вакцинация от коронавируса может стать такой же регулярной, как иммунизация против гриппа - Tass

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 54 55 56 57 58 59 60 >