Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 2 sahifa

19.03.2021 12:52:20
Шавкат Мирзиёев ҳокимларни сайлаш ҳақида:

Ҳокимлар ҳам сайлансин, деган гаплар жуда кўп муҳокама қилинади. Буни ўзим ҳам айтганман. Лекин бир савол бор: ҳокимларни сайлашга ҳозир биз тайёрмизми? Битта маҳалла раисини адолатли сайлай олмаймиз-ку: тўда-тўда бўлиб, ўз яқинларимиз ёки танишларимизни сайлаймиз. Жамият тайёр бўлмаган муҳитга сайловларни қўйиш хиёнат эмасми? Мен буни хоҳламайманми? Жуда ҳам хоҳлайман, буни жуда яхши тушунаман. Аммо кимни сайлаймиз? Лекин мен ишонаман, вақт ўтиб, албатта, ҳокимларни ҳам сайлаш жараёнига етиб келамиз.

18.03.2021 23:45:55
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ички ишлар ходимига қаттиқ танбеҳ берди.


@maxsus_rakurs
18.03.2021 23:35:09
Қатор мамлакатларда фойдаланиш вақтинча тўхтатилган AstraZeneca вакцинаси дунёнинг энг кўп маъқулланган вакцинаси бўлди. Ушбу вакцина 83 давлатда маъқулланган.

Шунингдек, Pfizer вакцинаси 74, “Спутник V” вакцинаси эса 51 мамлакатда маъқулланган.

18.03.2021 23:25:11
⚡️«Онангизнинг ниятларини ҳар вақт амалга ошириш учун яхши ўқишингиз керак». Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида карантин пайти Президентга хат ёзган бола ва унинг онаси билан учрашди.


@maxsus_rakurs
18.03.2021 22:08:26
⚡️⚡️⚡️Президент "Шоввозсой" дам олиш зонаси масаласида муносабат билдирди.
18.03.2021 20:46:51
⚡️Хитой ҳамда ўзбекистонлик олимлар ҳамкорликда яратган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди — ССВ.

18.03.2021 14:00:40
❗️Бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг айтишича, айни пайтда Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки сценарий устида иш олиб борилмоқда:

👉 Тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш

👉 Пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.

Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.

Мирзаев, шунингдек, абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз бериш ва уларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган масъул вазирлик ва идоралар билан имтиёзлар реестри шакллантирилаётганини қўшимча қилди.

Бунинг учун Давлат тест маркази томонидан махсус платформа ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ва идораларга имтиёзларни киритиш учун керакли маълумотлар тақдим этилган.

18.03.2021 12:11:01
Бугун, 18 март куни Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди.

Давлат раҳбари дастлаб Чиноз туманида сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

17.03.2021 14:25:38
Гамалея маркази раҳбаридан "Спутник V" ҳақида барча маълумотлар

Александр Гинцбург томонидан ўтказилган онлайн брифинг тафсилотлари.

Асосий:
▪️ Дунёда вакцина етишмаслиги узоқ вақтга чўзилади.
▪️ "Спутник V" тез орада Италияда ишлаб чиқарилиши мумкин. Навбатда Германия ва Франция турибти.
▪️ “Спутник V” вакцинасининг 10 миллиондан ортиқ дозаси аллақачон ишлаб чиқарилган.
▪️ Препаратдан фойдалангандан кейин ўлим ҳолати қайд этилмади.
▪️Бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакциналари Россияда чиқарилган препаратлар сингари 18та параметр бўйича синовдан ўтказилади.
▪️ Препаратнинг ҳимоя таъсири барча эмланганларда намоён бўлади.
▪️ "Спутник V" кучли аллергия - ангиоэдема ёки анафилактик шок пайтида тавсия этилмайди.
▪️Вакцинациядан сўнг спиртли ичимликларни ичиш мумкин, бироқ чегараланган миқдорда.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official
17.03.2021 12:52:24
❗️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили доктор Лианн Куппенс AstraZeneca (Covishield) ҳақида: «Одамлар қўрқмаслиги керак. ЖССТ фавқулодда фойдаланишга рухсат берган вакциналар жудаям синчковлик билан таҳлилдан ўтган. ЖССТ учун энг муҳими хавфсизлик, самарадорлик ва сифатга ишонч ҳосил қилишдир. Хавфсизлик дегани ножўя таъсирлар билан боғлиқ. Албатта, ножўя таъсирлар бўлади – бош оғриғи, қўлдаги оғриқ. Лекин аксари жуда кичик ножўя таъсирлар бўлади.

Жуда ҳам ёмон ножўя таъсирлар бир-икки ҳолатларда учраб туради. AstraZeneca вакцинаси чинакам кучли, хавфсиз ва самарали эканига ЖССТнинг ишончи комил ва унинг сифати жуда ҳам яхши», деди.

17.03.2021 12:43:34
Ўзбекистонга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Ушбу вакцина ЮНИСЕФ томонидан COVAX дастури доирасида олиб келинмоқда.

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги вакили Мунир Мамедзаде: «Навбатдаги партия май ойида келади. Бу вакцинадан жами 2,3 миллион доза келади. Бугун 660 минг доза қабул қилиб олдик. Бошланишига аҳолининг 3 фоизини қамраб олиш назарда тутилган. Мақсадимиз эса йил охиригача (аҳолининг) 20 фоизини қамраб олишдир», деди.

16.03.2021 23:33:55
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

🦠 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:

👉 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

👉 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

👉 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.

👮‍♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.

📌 Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.

😷 Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.
16.03.2021 21:49:06
​​Кстати, вчера ночью с большим удовольствием наблюдал, как сотрудники УБДД ГУВД Ташкента у меня под окном устроили рейд и тормозили всех подряд.

Просто методом просеивания за две ночи выявили 34 пьяных водителя и 114 водителей вообще без документов.

Сто процентов, все они считают себя порядочными людьми, "не козлами", "настоящими мужиками" и так далее, и тому подобное.

☠️ Это все потенциальные убийцы, не более.

С января по октябрь 2020 года в ДТП погибло 1293 человека. Столько на войне не погибает.

@makarenko_channel
16.03.2021 18:53:59
⚡️“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Суратда таклиф этилаётган янги алифбо.

16.03.2021 18:12:36
❓Карантин даврида юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Жиноят кодексининг 244 прим 5-моддасига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш —

⚠️ БҲМнинг 200 бараваригача (49 млн сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш —

📌 БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (49 млн сўмдан 98 млн сўмчага) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
16.03.2021 17:47:09
Футболга кетаётган миллиардлаб пулнинг ярми таълимга, илмга, мактаблар олимпиадаларига йўналтирилса, юрт кўпроқ фойда топади деб ўйлайман. Булар на бир чемпион бўляпти, на бир тўғри ўйнаяпти. 2 кундан бери матбуотда футболдаги коррупция мавзуси 😏

#тўқликгашўхлик
16.03.2021 15:30:18
Жамият қонунбузарликларни беркитиши керак эмас. Бу ҳақида гапирган одамлар «козёл»га чиқиши хато. Мана яқинда бир одам кичкина бир қизни ўғирлаб кетаётган пайт, бу ҳолат ҳам одамлар ёрдамида, уларнинг видеолари орқали бартараф этилди. Демак, улар ҳам «козёл»ми? Логика шундай бўляпти. Албатта, одамлар орасида солидарность бўлиши керак, лекин қонун-қоида бузилишини яширишда эмас. Биз тартибли ва хуқуқий жамият қуришга интилишимиз, уни тарғиб қилишимиз керак. Ўзи шундоқ ҳам кўп масалалар «не по закону, а по понятиям» ҳал қилинадиган бўлиб қолди.

#дирбидирбидирхалиямхозир
16.03.2021 11:32:41
Европа иттифоқининг энг йирик мамлакатлари — Германия, Франция, Италия ва Испания Оксфорд университети ва AstraZeneca томонидан ишлаб чиқилган вакцинадан фойдаланиш тўхтатилганлигини эълон қилди

15 март куни Германия СCВ хабар қилинган ножўя таъсирларни текшириш учун AstraZenecа коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишни тўхтатаётганини эълон қилди. Шундан кейин бир неча соат ичида Европанинг бир қатор мамлакатлари расмийлари ҳам ушбу вакцинадан фойдаланишни тўхтатганлигини эълон қилишди.

Европадан ташқарида AstraZenecа вакцинасидан фойдаланиш Индонезия, Конго Демократик Республикаси, Таиланд, Жанубий Африка томонидан тўхтатилган.

16.03.2021 08:59:19
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz фаолиятини йўлга қўйди.

Порталда давлат органлари, ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлардаги вакант лавозимларга муносиб кадрларни танлаб олиш мақсадида очиқ танловлар эълон қилиб борилади.

Порталнинг Telegram'даги расмий каналида вакант лавозимлар ҳақида ҳар куни хабар бериб борилади. Бўш иш ўринларига электрон шаклда ҳужжат топшириш мумкин.

Порталнинг расмий каналига уланиш — https://t.me/vacancy_argos
15.03.2021 21:41:18
Toshkent shahri va viloyati bosqichida 3-o‘rinni qo‘lga kiritgan “Espero” jamoasi sardori Zafar Rahimovning Zakovat hamda ilm haqidagi fikrlari.

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower


Kanalimizga obuna bo'ling:
➖ @zakovat
< 1 2 3 4 5 >