Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 140 sahifa

19.06.2020 12:46:30
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🧬 Қон гурухи А (II) бўлган инсонларнинг коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи юқори — Reuters

⚡️НАТО коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини юз бўлиши эҳтимолидан фавқулодда ҳаракатлар режасини ишлаб чиқмоқда. Иттифоққа аъзо 30 та давлат Инқироз жамғармасини тузади — NATO

🇲🇽 Мексикада бир кунда 5662 кишида коронавирус аниқланди — The Republic

🇮🇳 Ҳиндистон бош вазири Наренда Моди Covid-19 га қарши курашиш учун йога билан шуғулланмоқда. Хусусан, мамлакатда Йогани ривожлантириш вазирлиги ҳам ташкил қилинди — DW

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа қизиқ янгиликлар 👉 бу ерда



19.06.2020 11:21:13
❗️Колумбия университети профессори Ҳамид Дабаши "Al Jazeera"да чоп этилган мақолада коронавирус эпидемиясидан сўнг бутун дунёда буюк аллома Ибн Сино меросига қизиқиш ортгани кузатилаётганини таъкидлаган.

📖 Карантин чекловларининг туб илдизи "Тиб қонунлари" илмий асарида асосланган бўлиб, унда аллома, энг аввало, инфекция тарқалишини "тўсишимиз" кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

🌐🦠 Бугунги кунда Ибн Сино мероси жаҳон миқёсида коронавирус таъсирини енгишда ёрдам бермоқда. Дунё микроскопик вирус билан курашиш учун замонавий тиббиётнинг отаси томонидан айтилган минг йиллик тавсияларга эътибор қаратмоқда.



19.06.2020 10:01:17
❗️(+88) — Тошкентда яна 61 кишида коронавирус аниқланди

⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5855 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 61 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари беморлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари — аҳоли орасида), 27 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.



19.06.2020 00:30:38
📣 Ов қилиш, маҳкумлар ҳуқуқлари, ШҲТ давлатлари ўртасида ҳарбий ўқув ўтказиш: эртага Сенат ялпи мажлисида муҳокама — Батафсил

🕋 Ҳаж сафарига бормайдиган давлатлар кўпайяпти, ҳозир Саудияда кунига 4500 киши коронавирусга чалиняпти — Батафсил

🇹🇷 Тошкентда Туркия университети филиали очилади, таълим 2020/2021 ўқув йилидан бошланади — Батафсил

🛕 Ўзбекистоннинг ноёб ёдгорлиги, «Қирққиз саройи» архитектура объекти ачинарли аҳволга келиб қолган — Батафсил

🥣 Савдо нуқталарида сохта, қалбаки «Роллтон» сотилаётгани аниқланди, муҳим белгилари... — Батафсил

〰️〰️〰️〰️

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.



18.06.2020 23:43:07
❗️Бугун 85 кишида коронавирус аниқланди,12 нафар бемор оғир аҳволда

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар — 5767 нафарга етди. Кун давомида уч ҳудудда (Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Тошкент вилояти) аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди. Ҳозир 1549 та бемор даволанмоқда.

🧷 Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

🧷 Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Батафсил: жадвалда👆

〰️〰️〰️〰️
Манба: @ssvmatbuotkotibi



18.06.2020 22:32:05
❗️Коронавирусдан соғайган аксарият беморларда ўпка функцияси тўлиқ тикланмайди

🔎 Covid-19 келтириб чиқарган пневмонияни бошдан кечирган 70 беморнинг 66 нафарига тегишли компьютер томографияси таҳлилларида ўпка шикастланиши кўринган.

🌀Ушбу шикастланишлар альвеоладаги қон томирлари тиқилиб қолишидан тортиб ўпка тўқималарида чандиқлар юзага келишигача бўлган. Чандиқлар ёки тўқима қалинлашиши — ўпка фибрози деб аталади ва нафас қисилишига олиб келади. Ҳозирда ушбу жараённи тўхтатиш ёки орқага қайтаришнинг имкони йўқ.

🦠 Баъзи беморларда ўпка функцияси тўлиқ тикланмайди. Ривожланувчи фиброз ҳоллари ҳам мавжуд ва улар жуда хавфли бўлиб, эртами-кечми ўлимга олиб келади.



18.06.2020 21:34:46
✅ Расмий ахборот манбаларини кузатиб боринг

👉 Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонга кириб келиши мамлакатда тезкор ва ишончли ахборотга бўлган талабни кескин оширди. Бу борада биринчи манба ҳисобланувчи давлат органлари ахборот хизматларининг аҳамияти катта.

Сизларга қулайлик яратиш учун Ўзбекистондаги вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларининг ҳар бири “Телеграм” мессенжерида ўз каналини очган. Сизни қизиқтирган ҳудуд бўйича янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлиш учун қуйида келтирилган рўйхат билан танишинг, ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлинг.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
18.06.2020 19:19:54
🚪 Ёпиқ эшиклар ортида нима бор

Сиз ҳам шу ҳолга тушишни истамасангиз, ўзингизни ҳимоя қилинг!

〰️〰️ 18+ 〰️〰️

🚪 Что за закрытыми дверями

Если вы не хотите оказаться в такой же ситуации, защитите себя!



18.06.2020 17:44:43
❓5 июндан бассейнларга рухсат берилди. Демак, «яшил» ҳудудда бемалол сув спорти билан шуғулланиш мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Фарзандларим футбол майдонида («яшил» ҳудуд) футбол ўйнагани учун маҳалла нозири жарима солди. Шу тўғрими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантин вақтида лицензиясини янгилай олмаган мураббийлар қачон малака ошириш курсларида ўқишлари мумкин?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео



18.06.2020 17:02:38
❗️(+33) — Аҳоли ва карантиндагилар орасида вирус аниқланди

⚡️18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5730 нафарга етди.

🦠 Янги касалланишлар: 23 нафари — карантин марказидаги (Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари — Қашқадарёда (5 нафари пойтахтимиздаги «Ўрикзор» бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаб, касаллик юқтирган шахс билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари — Тошкент вилояти, 1 нафари — Сирдарё ҳудудига кирган халқаро юк ташувчи ҳайдовчида, 1 нафари — пойтахтимизда аҳоли орасида қайд этилган.



18.06.2020 16:18:00
🦠 Шифокорлар короновирус юқтирган болаларда қандай аломатлар намоён бўлишини маълум қилди: иситма, қайд қилиш ва диарея. Мутахассислар Ғарбий Хитойда жойлашган касалхоналардаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келди — Hopkinsmedicine

〰️〰️〰️〰️

🦠 Врачи назвали основные симптомы коронавируса у детей, главными признаками являются лихорадка, рвота и диарея. Такие выводы сделали специалисты, изучив данные четырех больниц в Западном Китае — Hopkinsmedicine



18.06.2020 15:03:12
❗️«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва Вазирлар Маҳкамаси ходимларида коронавирус аниқланди — касалликка чалинган шахслар ҳақида маълумот

17 июнь куни аҳоли орасида 13 кишида коронавирус қайд этилди.

🦠 Жумладан, Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчисида, Миробод туманида яшовчи фуқарода (иккаласида ҳам тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ кузатилгани сабабли ўзлари бориб намуна топширган), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг 2 нафар мутахассисида (ишга чиқиш учун намуна топширган) касаллик қайд этилган.

🦠 Шунингдек, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ банки филиали ходими ва унинг онасида, Сирдарё вилоятидаги электр станцияси ишчиси ва унинг ўғлида (тана ҳарорати кўтарилган ва Бекобод туманидаги шифохонага ётқизилган), Чирчиқ туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт ходимида ҳам инфекция аниқланган.

🦠 Бугун айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Манба: @ssvmatbuotkotibi



18.06.2020 12:58:56
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти — инфографика

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика

Источник: @reviewuz



18.06.2020 11:40:31
#cўраган_эдингиз

❓Сайр қилганда ё спорт билан шуғулланганда ниқоб тақиш соғлиққа зиён етказмайдими?

🔹Ниқобда сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш мутлақо хавфсиз.

Агар одамда сурункали касалликлар ёки спорт билан шуғулланишга қарши кўрсатмаси бўлса, машғулотларни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Спорт билан шуғулланишда нафас олиш тезлашади, аэрозол ҳосил бўлиши кўпаяди ва у янада кўпроқ масофага тарқалади.

Тиббий ниқоблар — аэрозол тарқалишига тўсқинлик қилади, чунки уларнинг таркибида коронавирус бўлиши эҳтимоли бор.

〰️〰️〰️〰️

❓Тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиққанда ниқоб тақишдан маъно нима?

🔹Тоза ҳаводан нафас олиш ва қуёш нурларида тобланиш учун кўчага чиқиш ўта муҳим.

Ниқоб сизга тоза ҳаводан нафас олишга халақит бермайди.



18.06.2020 10:10:36
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 713 775 (+11 242)
⚡️Соғайганлар ➖ 391 670 (+12 874)
⚡️Вафот этганлар ➖ 9 811 (+268)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 553 301 (+7 843)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 56 032 (+663)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 33 234 (+758)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 18 033 (+544)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 15 877 (+335)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 12 732 (+478)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 10 991 (+329)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 5 697 (+136)
9. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 5 221 (+61)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 2 657 (+95)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 713 775 (+11 242)
⚡️Выздоровевших ➖ 391 670 (+12 874)
⚡️Погибших ➖ 9 811 (+268)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 553 301 (+7 843)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 56 032 (+663)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 33 234 (+758)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 18 033 (+544)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 15 877 (+335)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 12 732 (+478)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 10 991 (+329)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 5 697 (+136)
9. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 5 221 (+61)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 2 657 (+95)

📎 Источник: Worldometers



18.06.2020 10:01:01
❗️(+15) — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна вирус аниқланди

18 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5697 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 6 нафари — Навоий вилоятида бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.



17.06.2020 23:46:16
⚡️⚡️Бугун 189 кишида коронавирус аниқланди: 169 нафари карантиндагилар ва 13 нафари аҳоли орасида. 12 нафар бемор оғир аҳволда

🧷 Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

🧷 Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Батафсил: жадвалда👆

〰️〰️〰️〰️
Манба: @ssvmatbuotkotibi



17.06.2020 23:40:43
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5700 га яқинлашди

⚡️(+44) — 17 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 5682 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 5 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.



17.06.2020 22:40:21
#карантин

Сизнинг яқинларингиз, танишларингиз, уларнинг танишлари орасида касалланганлар чиқмагани бу ҳали вирус йўқ дегани эмас 👆

Биринчи ойларда вирусни хориждаги ватандошларимиз билан бирга кириб келяпти, карантин ҳудудидан аниқланяпти дейиларди. Ҳозир эса COVID-19 аҳоли орасида, атрофида ❗️

Карантин чоралари енгиллаштирилгани бу ҳали вирусан тўлиқ халос бўлди дегани эмас.

Умумий овқатланиш, бозорлар, дўкон ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, жамоат транспорти фаолиятига рухсат берилди. Лекин санитария қоидаларини: ниқоб тақиш, қўлқопда бўлиш, дезинфекция ишларин олиб бориш, ижтимоий масофани сақлаш каби оддий талабларга қатъий риоя қилиш шарт ‼️

Видеодаги ҳолатга тушмаслигимиздан ҳеч биримиз кафолатланмаганмиз.

Ўзимиз ва яқинларимизнинг саломатлиги, ҳаёти ўзимизга, карантин талабларига қанчалик риоя қилишимизга боғлиқ.


Каналга уланиш https://t.me/ithink_uz
17.06.2020 21:55:05
⚡️⚡️«Ўрикзор», «Малика» ва Юнусобод деҳқон бозорлари фаолияти ТЎХТАТИЛДИ

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг 71 та маҳалласи «ҚИЗИЛ» ҳудудга киритилди:

〰️〰️〰️〰️

📍Миробод тумани: «Файзобод»;

📍Мирзо-Улуғбек тумани: Ҳ.Абдуллаев номидаги, «Оққўрғон», «Авайхон», «Янги Авайхон», «Шўртепа»;

📍Юнусобод тумани: «Тикланиш», «Туркистон», «Халкабоғ», «Ифтихор», «Нурмакон», «Оқтепа», «Шарқ ҳақиқати», «Собиробод»;

📍Яшнобод тумани: «Кўксарой», «Қўйлиқобод», «Гўзал», «Машинасозлар», «Тонг», «Катта-Қўйлик», «Ўрта Масжид»;

📍Учтепа тумани: «Боғистон», «Нишабарик», «Дегрез», «Такачи», «Хайратий», «Ўрикзор», «Кўркамобод»;

📍Яккасарой тумани: «Муқимий», «Қушбеги»;

📍Шайхонтоҳур тумани: «Шодлик», О. Хужаев номидаги, «Боғкўча», «Камолон», «Чақар», «Жангоҳ», «Янги Белтепа», «Гулобод», «Зафаробод», «Эшонгузар»;

📍Сергели тумани: «Ҳабибий», «Янги Сергели», «Эзгулик», 8-чи ва 9-чи саноат ҳудудлари;

📍Олмазор тумани: «Шодиёна», «Истиқбол», «Ниҳол», «Ёшлик», «Чиғатой Оқтепа», «Гулзор», «Аҳил», «Гуруч ариқ», «Ислом ота», «Чуқурской», «Себзор», «Хончорбоғ», «Қуштут», «Эски шаҳар», «Университет», Мирзо Ғолиб номидаги, «Аллой», «Олимпия», «Шифокорлар»;

📍Бектемир тумани: «Бинокор», «Абай»;

📍Чилонзор тумани: «Қатортол», «Катта Қозиробод», «Катта Чилонзор-2», «Гулистон», «Якка тут».