Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 138 sahifa

22.06.2020 17:01:24
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6400 дан ошди

🦠 (+43) Янги беморлар: 35 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 1 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.



22.06.2020 16:15:37
🇪🇸 Чўмилиш ҳавзаларидаги сув коронавирусга текширилмоқда

Испания ҳукумати чўмилиш ҳавзаларида оқава сувлар таркибида коронавирус бор-йўқлигини аниқлаш учун таҳлилдан ўтказишни сўради. Бу ҳақда "El Pais" газетаси маълум қилди.

💦 Таҳлил учун кўп сонли потенциал фойдаланувчилари бўлган машҳур чўмилиш ҳавзалари танлаб олинди.

🔎 Шунингдек, чўмилишга мўлжалланган дарё ва сув ҳавзалари суви етарли даражада тозаланмаган муниципалитетларда сувни регенерация (яроқлилигини тиклаш) таҳлили ҳам олиб борилади.



22.06.2020 14:36:22
⚡️Ўзбекистонда 1 038 575 та коронавирус тести ўтказилди

Бу ҳақда СЭО агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди:

🔎 59 540 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 бу ерда


22.06.2020 13:41:09
⚡️⚡️"Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ипотекабанк" ва Бухородаги хорижий корхона ишчилари — аҳоли орасида касаллик аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот:

◽️Шайхонтоҳур туманида яшовчи Г.И. (санаторийга ётиш мақсадида тест топширган) ва З.Г. (шифохонага ётиш учун тест топширган),

◽️“Ипотекабанк”нинг Чилонзор туман филиали ходими Ф.А.

◽️“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ходими Ш.Д.

◽️Тошкент шаҳридаги “AMG” МЧЖ ходими К.М.

◽️Самарқанд шаҳар санитария-эпидмиология осойишталиги маркази ходими,

◽️Бухоро вилоятидаги хорижий корхонанинг 4 нафар ишчисида,

◽️шу худуддаги иссиқхонанинг 5 нафар ишчисида,

◽️вилоятда яна 2 нафар фуқарода,

◽️Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи Х.Т. (Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “F-market” дўкони сотувчиси),

◽️Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.А.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi



22.06.2020 13:23:16
‼️ Карантин марказида 42 ёшли фуқаро ўзини осди, ҳолат юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

РАСМИЙ БАЁНОТ

Юқоричирчиқ туманидаги “Ўртасарой” карантин марказида 42 ёшли фуқаро ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан жорий йилнинг 21 июнь куни интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар ўрганилди.

❗️Аниқланишича, Фарғона вилоятида яшаган фуқаро С.С. 20.06.2020 йилда “Ўртасарой” карантин марказида ўзи ётган хонага ўрнатилган кондиционернинг ташқи томондаги паррагига чойшаб билан номаълум сабабларга кўра ўзини осганлиги оқибатида вафот этган.

✈️ Иш ҳужжатларига кўра, С.С. 15.06.2020 йил куни Ўзбекистон ҳаво йўллари томонидан ташкил қилинган чартер рейс орқали “Москва-Тошкент” йўналишида Ўзбекистон Республикасига келган ва “Covid-19” коронавирусига чалинган ёки чалинмаганлигини аниқлаш мақсадида Юқоричирчиқ туманидаги “Ўртасарой” карантин марказига жойлаштирилган ва ундан коронавирусга суртма олинган.

📌 Мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берган А.Э. жорий йилнинг 15 июнь куни чартер рейс орқали “Москва-Тошкент” йўналишида Ўзбекистонга келганлиги ва “Ўртасарой” карантин марказига олиб келинганлигини, шу куннинг ўзида 1 та хонага тўрт киши бўлиб киришганлигини, уларнинг бири яъни С.С. ўзини ёмон тутиб касалликка чалинганлигини айтиб улар билан туришни хоҳламаганлигини, ярим соатларча хонанинг ҳовлисида ўтирганлигини, шундан сўнг шифокорлар келиб у билан суҳбатлашиб, уни алоҳида хонага жойлаштирганлигини баён қилган.

📌 Шунингдек, “Ўртасарой” карантин марказига хизматга келган, Тошкент шаҳар Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Ш.М. нинг ҳолат юзасидан берган тушунтиришида фуқаро С.С. карантин ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб ўзини агрессив тута бошлаганлигини, овқат ейишни хоҳламаганлигини, вирусга чалинганлигини айтиб у билан бирга жойлаштирилган шахсларга касаллигини юқтириши мумкинлигини ва улар билан бирга туришни хоҳламаган ҳолда бошқа контейнерга жойлаштиришларини талаб қилганлигини, шундан сўнг блокда тинчлик сақлаш мақсадида С.С. бошқа хонага ўтказилганлигини, 16 июнь С.С. психиатр кўригидан ўтганлигини баён қилган.

🔎 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❌ Вирусология маркази томонидан тақдим қилинган йўлланма натижасига кўра С.С.да “Covid-19” коронавируси аниқланмаган.

Бош прокуратура



22.06.2020 12:31:24
🌎 Рекорд: дунё миқёсида бир кунда 183 000 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди — NBC News

🇮🇳 Деҳлида шифохоналарда жой етишмаслиги сабабли 25 та меҳмонхона фавқулодда ҳолат марказига айлантирилади — Guardian

🇦🇪 Дубай 7 июлдан сайёҳлар ташрифига рухсат беради. Йўловчилар аеропортда коронавирус инфекцияси учун тест топширади — CNN

🇩🇪 Германияда коронавирусга чалинган ҳар 10 та бемор 29 та соғлом одамга касаллик юқтирмоқда — DW

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа қизиқ янгиликлар 👉 бу ерда



22.06.2020 11:54:53
⚡️ Ҳудудлар тоифалари янгиланди.

🟥🟨🟩 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди (20.06.2020 йил ҳолатига).

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

⚡️ Пересмотрены уровни карантина в районах и городах.

🟥🟨🟩 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия обновило список «красных», «желтых» и «зеленых» зон в разрезе районов и городов (по состоянию на 20.06.2020 год).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
22.06.2020 11:06:53
#Коронавирус

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 20 июнь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартирилди.

2020 йил 20 июнь ҳолатига:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Андижон вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Сурхондарё вилояти
👉 Тошкент вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Хоразм вилояти
👉 Тошкент шаҳар

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Youtube|Instagram|Twitter
22.06.2020 10:30:59
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 759 338 (+10 735)
⚡️Соғайганлар ➖ 438 873 (+7 145)
⚡️Вафот этганлар ➖ 10 667 (+158)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 584 680 (+7 728)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 58 505(+569)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 36 560 (+735)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 20 268 (+560)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 17 225 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 14 200 (+247)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 12 729(+491)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 6 358 (+142)
9. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 5 457 (+58)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 3 356 (+205)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 759 338 (+10 735)
⚡️Выздоровевших ➖ 438 873 (+7 145)
⚡️Погибших ➖ 10 667 (+158)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 584 680 (+7 728)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 58 505(+569)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 36 560 (+735)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 20 268 (+560)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 17 225 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 14 200 (+247)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 12 729(+491)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 6 358 (+142)
9. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 5 457 (+58)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 3 356 (+205)

📎 Источник: Worldometers



22.06.2020 10:01:04
❗️(+43) — Карантиндагилар орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда инфекцияга чалинганлар 6358 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатлари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида қайд этилган.

〰️〰️〰️〰️

📌 Даволанаётган 1962 бемордан 15 нафари оғир, 3 нафари ўта оғир аҳволда.



22.06.2020 02:00:21
💦 Сардобадаги сув тошқини туфайли эвакуация қилинган аҳоли учун қанча нарса йиғилди, қанчаси тарқатилди? — Батафсил

📢 Ортиқхўжаев: "Халқаро журналист бўлишни қаттиқ хоҳлагандим". Тошкент шаҳар ҳокими ёшлар билан учрашди — Батафсил

💰Моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга шахслар маълум қилинди — Батафсил

👩🏻‍⚕️ Мактабларда ўқувчиларга энди тиббиёт муассасалари ходимлари хизмат кўрсатади — Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️

Республикамиз ҳудудларидан энг муҳим ва ишончли хабарлар, аҳоли муаммолари ва уларнинг ечимлари, расмий муносабатлар эълон қилинадиган ягона платформа — @hudud_inform ни кузатиб боринг.



22.06.2020 01:22:36
❗️Тошкентдаги вино заводи ишчиларида коронавирус аниқланди, беморлар яшайдиган Ўрта Чирчиқ тумани «қизил» ҳудудга айланди

20 июнь ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ўрта Чирчиқ тумани «юқори хавфли» ҳудуд сифатида белгиланди.

🚧 Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги вино заводида ишловчи 5 нафар ўртачирчиқлик фуқарода инфекция аниқланган. Ҳозирда уларнинг хонадонлари қатъий назоратга олинган. Беморлар билан мулоқотда бўлганлар ҳам тиббий кузатув остида.

🚫 Тумандаги 4 та кўча карантинга ёпилиб, ҳаракатланиш тақиқланди.



21.06.2020 23:17:04
⚡️Бугун Ўзбекистонда 162 кишида коронавирус аниқланиб, беморлар сони 6300 дан ошди

📈 Олти ҳудудда аҳоли орасида касаллик қайд этилди — Бухоро (11), Тошкент шаҳри (7), Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятлари (1 тадан).

❗️11 нафар бемор оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

⚪️Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

⚪️Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Батафсил: жадвалда👆

🔎 Соғайганлар — 4377. Даволанмоқда — 1919.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi



21.06.2020 18:12:36
⚡️(+56) — Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6272 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 13 нафари — карантин марказидагилар, 19 нафари — Тошкент шаҳри (16 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида), 10 нафари Самарқанд вилоятида (9 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қашқадарё вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.



21.06.2020 17:07:09
❗️Тошкент шаҳри ва вилоятида «военкомат» ходимларида коронавирус аниқланди

Аҳоли орасида касаллик аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот:

◽️Тошкент шаҳридаги саноат корхонасининг 4 нафар ходими ва уларнинг 5 нафар оила аъзоси,

◽️Учтепа тумани яшовчи М.М.

◽️Миробод туманида яшовчи Н.Ш.

◽️Шайхонтоҳур туманида яшовчи уй бекаси Д.З.

◽️Олмазор тумани Мудофаа ишлари бўлими ходими Э.Ш.

◽️Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Ш.Э.

◽️Мудофаа ишлари бошқармаси Юқоричирчиқ тумани ходими Д.А.

◽️Янгийўл туманида яшовчи М.М. ва Чирчиқ шаҳрида яшовчи И.Н.

◽️Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани яшовчи Ш.Э.да (Тошкент шаҳрида ёлланма ишчи бўлган),

◽️Хоразм вилоятида Тошкент вилоятидаги МЧЖга қарашли юк автомашинаси ҳайдовчиси В.Т.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi



21.06.2020 16:21:44
Янги турдаги коронавирус COVID-19 га чалинганлар дунё бўйича 9 млнга яқинлашди. Қарийб 465 минг киши ушбу касалликдан вафот этди. Ўзбекистонда ҳам вазият жиддий. Касалланганлар 6216 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уч қоидага муттасил риоя қилинг:

❗️Ниқоб тақишни унутманг
❗️Озодаликка риоя қилинг
❗️Ижтимоий масофа сақланг

Манба 👉 бу ерда



21.06.2020 11:09:15
❗️Бир кечада 63 кишида коронавирус аниқланди, беморлар сони 6200 дан ошди

🦠 Аҳоли орасида (янги касалланишлар): Бухорода — 11 киши, Сирдарёда — 1 киши.

48 нафари — карантин марказида, 2 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган (Бухоро), 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи (Сирдарё).

📈 Ўзбекистондаги жами беморлар — 6216 нафар.



20.06.2020 23:30:48
⚡️Бугун Ўзбекистонда 207 кишида (аҳоли орасида 19 та) коронавирус аниқланди, 15 нафар беморнинг аҳволи оғир

🧷 Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

🧷 Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Батафсил: жадвалда👆

🔎 Соғайганлар — 4290. Даволанаётганлар — 1844.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi



20.06.2020 23:16:50
⚡️(+34) — Тошкент шаҳри ва яна икки ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6153 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Хоразм вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 2 нафари эса Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.



20.06.2020 21:51:15
‼️ Юнусободда ўтказилган тўйда келин ва 12 киши коронавирусга чалинди. Юзлаб одамлар карантинга олинди

Кеча Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи фуқаро икки фарзандини тўрт кун ичида кетма-кет ўтказган никоҳ тўйи сабабли ҳам келин, ҳам 12 нафар маросим қатнашчиси коронавирус инфекциясига чалинди.

🦠 Ҳозирда бўлиб ўтган тадбирларда иштирок этган ва улар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар, ўнлаб оила аъзоларидан "Covid-19"га таҳлил олиниб, улар стационар ва уй карантинида тиббий кузатувга олинди.

Манба: @ssvmatbuotkotibi