ТЮРИНГИТ

ТЮРИНГИТ (Германиядаги Тюрингия кони номидан) , темирли хлорит — оксидланган хлоритлар (лептохлоритлар) гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби (Fe2Қ, Fe3Қ)3 [Al2Si2O10](OH2) (Mg,Fe)3(OH)6. Қаттиқлиги 2—2,5, зичлиги 3,15—3,19 г/см3. Моноклин сингонияда кристалланади. Яширин кристалл массалар ҳолида бўлади. Ранги сарғиш яшилдан қорамтир яшилгача. Чўкинди темир конларида йирик тўпламлар ҳолида учрайди: темирли кварцитларда метаморфизм жараёнида ва магматик жинслар темир силикатларининг гидротермал ўзгаришидан ҳам ғосил бўлади. Йирик кони — Тюрингия (Германия) да. Ўзбекистонда Қурама тоғларида топилган. Темир рудаси сифатида саноат аҳамиятига эга.