T

T — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирманчи ҳарфи. Тил олди, портловчи шовқинли, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Сўзнинг боши (тан, тош, тоғ), ўртаси (ватан, четан, қаттиқ) ва охирида (йигит, одат, ҳаракат) кела олади. Сўз бошида энг кўп қўлланадиган ҳарф-товушлардан. Бир қанча ўзлашма сўзларнинг охирида кетма-кет келган ундошларнинг сўнггиси т бўлса, кўпинча талаффузда тушиб қолади: (паст), (дўст), (дарахт), машинис(т) каби. Яна бир гуруҳ сўзларда сўз охиридаги д товуши т товушига алмашади: ёд (хотира) — ёт, қанд— қант, савод—савот, баланд—бала(н) т каби. Аксинча, ўғиз шеваларида сўз бошидаги т баъзан д га алмашади: тоғ— доғ, темир—демир, тиш—диш каби. Лекин юқоридаги қар учала ҳолат ҳам имло (ёзув)да акс этмайди. Т ҳарфи ўзбек халқи тарихан қўллаган барча ёзув турлари (алифболар)да узига хос куринишларга эга бўлган.