ТАБАРЗИН

ТАБАРЗИН — қад. қурол тури, дастаси оддий болтага нисбатан узунрок, бўлган ойболта. Ўрта асрларда отлиқ аскарларнинг асосий қуролларидан ҳисобланиб, от эгарининг олд томонига осиб юрилган; қаландарлар қўлларида кўтариб юришган. Эрон, Хуросон, Мовароуннаҳр ҳамда Ҳиндистон тарихига оид манбаларда Табарзин тез-тез кўзга ташланади.