ТАБАСАРАНЛАР

ТАБАСАРАНЛАР — Доғистондаги халқ (78,2 минг киши), РФда жами 93,6 минг киши (1990й. лар ўрталари). Умумий сони 98 минг киши. Табасаран тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. С. деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик (гилам тўқиш, ёғоч ва тош ўймакорлик ривожланган) билан шуғулланади.