ТАБАСКО

ТАБАСКО — Мексиканинг жан. шаркий қисмидаги штат, Мексика қўлтиғи соҳилида. Майд. 24,7 минг км2. Аҳолиси 1,89 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — ВильяЭрмоса. Рельефи текислик, ҳудудининг катта қисми ботқоқлашган. Иқлими тропик, иссиқ (ўртача ойлик тралар 23—27°) ва сернам (йиллик ёғин 2000—5000 м). Сув тошқинлари хўжалигига катта зарар келтиради. Иқтисодиёти нефтьгаз саноати ва плантация хўжалигига ихтисослашган. Шоли, какао экилади, мевачилик ривожланган. Табаско ва шоссе йўллари Табаскони мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайди.