ТАБАРИЯ КЎЛИ

ТАБАРИЯ КЎЛИ, Твериада кўли, Ғанисарет кўли, Галилей кўли — Фаластин тарихий вилоятидаги кул, Исроил давлати ҳудудида (кўлнинг шарқий соҳилидан Исроилнинг Сурия билан чегараси утган). Алҳор тектоник ботиғининг шим. қисмида, денгиз сатҳидан 212 м пастда жойлашган. Майд. 145 км2. Энг чуқур жойи 48 м. Ғарбий ва шарқий қирғоклари тик ён бағирли, шим. ва жан. паст. Табария кўли орқали Иордан дарёси оқиб ўтади. Кўлдан балиқовланади. Кема қатнайди. Ғарбий соҳилида Исроилнинг Тиверия ш. жойлашган. Библиянинг Янги ахд қисмида Табария кўли Исонинг афсонавий фаолияти билан боғлиқ. Шу сабабли кул атрофлари диндорларнинг зиёратгоҳ жойи.