ТУХУМХУР ИЛОНЛАР

ТУХУМХУР ИЛОНЛАР (Dasypeltidae) — сувилонсимонлар кенжа оиласи. Гавдаси 80 см ча. Олдинги умуртқаларининг пастки ўсимтаси понасимон йириклашиб, қизилўнгач бўшлиғига ботиб кирган. Тухумхур илонлар қуш тухумини бутунлигича ютади. Тухум қизилўнгачга тушгач, илон кескин тўлғаниб ҳаракатланиши туфайли тухум умуртқа ўсимталарига тегиб синади ва унинг ичидаги моддалар ошқозонга ўтади; пўчоғи эса оғиз орқали ташқарига чиқарилади. Биттадан тури бўлган 2 уруғи бор. Африка тухумхўр илони тропик ва Жан. Африкада, ҳинд тухумхўр илони Ҳиндистон я. о. нинг шим. шарқий кисмида тарқалган.