ТУХМАК (Sophora) — дуккакдошларга мансуб доим яшил ёки барг тўкадиган дарахтлар, буталар ва куп йиллик ўтлар туркуми. Осиё ва Австралия тропиклари ва субтропикларида 60 га яқин тури ўсади. Ўзбекистонда, асосан, ватани Хитой ва Япония бўлган 1 тури — япон Тухмак ги (S. japonica) манзарали дарахт сифатида экилади. Бал. 25—30 м га боради. Новдалари тиканли, барглари спирал шаклида жойлашган, уз. 2 — 5 см. Гуллари 2 жинсли, оч сариқ, хушбўй, тўпгули шингил, ярим соябонлар ёки тарамларга жойлашган. Тез ўсади. 51—7 йилдан бошлаб гуллаб, мева беради. Тухмак июнь— июлда гуллаб, сент. да меваси етилади. Меваси дуккак. Ёғочи қаттиқ, ундан мебеллар, турли буюмлар ишланади.