ТУТАШ ТОЖБАРГЛИЛАР

ТУТАШ ТОЖБАРГЛИЛАР — икки уруғпаллали ёпиқ уруғли ўсимликларнинг кичик синфи. Баъзи ўсимлик гулларининг туби бир оз, айримлариники тўлиқ, яна бошқалариники узунасига қўшилиб ўсади. Кўпчилик Туташ тожбарглиларнинг қўшилиб ўсган қисми узун най, юқори қисми эса ғар хил гул бўлакчалари ёки тишчалар ҳосил қилади. Немис ботаникларидан А. Браун (1864), А. Энглер (1892) Туташ тожбарглиларни айритожлилардан фарқлашни таклиф қилган. Баъзи ботаниклар, жумладан, Н. И. Кузнецов, Н. А. Буш, А. Тахтажян икки уруғпаллалилар синфини айрим тожбарглиларга ва туташбарглиларга бўлишни тан олишмайди.