ТУСЛАНИШ

ТУСЛАНИШ (тилшуносликда) — феълнинг шахссон шаклларида ўзгариши: ўқияпсан, ўқияпти(лар); шарт майлининг Тусланиш шакли: келсам, келсанг, келса, келсак, келсангиз, (келсалар) ва б. Тусланган феъл шаклида харакатни бажарувчи шахс ифодаланади. Ҳаракатнинг бажарувчиси сўзловчи, тингловчи ёки ўзга шахс бўлади. Бир аффикс бажарувчининг миқлорини ҳам кўрсатгани учун у шахссон аффикси дейилади. 1шахс тусловчиси ҳаракатнинг бажарувчиси — сўзловчининг ўзи эканлигини, 2шахс тусловчиси эса сўзловчининг нутқи қаратилган шахс — тингловчи эканини билдиради. Улар фақат кишиларга нисбатан ишлатилади. Бунда эга кишилик олмошлари билан ифодаланади ва у яшириниб келиши ҳам мумкин. Мае: ездим — ёздик, ёздинг — ё’здингиз. 3шахс тусловчиси нутқца қатнашмаган, лекин нутқ ўзи тўгрисида бўлган шахсни кўрсатади. Бу шакл кишиларга ва предметларга бирдай қўллангани сабабли кўпинча эганинг бўлишини тақозо этади: кетди — у кетди. Анвар кетди. Поезд кетди.

Феъллар ҳам Тусланиш тизимига бўлган муносабатига қараб 2 асосий гуруҳга бўлинади: тусланишли феъллар, тусланишсиз феъллар. Тусланишли феъл албатта шахссон жиҳатдан шаклланган бўлади. Бироқ шахссон кўрсаткичларига эгаликнинг ўзи тусланишли феъл дейиш учун асосий белги бўла олмайди. Майлнинг бирор турига мансуб бўлишлик Тусланиш ли феълнинг асосий белгисидир. Тусланиш ли феъл гапда кесим вазифасида келади. Бундай феъллар шахс маъносига эгалиги туфайли якка ҳолда ҳам мустақил гапни ташкил эта олади. Мас., Келди (у келди). Шу хусусиятига кўра, Тусланиш ли феъл предикативликка мослашган феъл шакли ғисобланади. Тусланишсиз феъл Тусланиш тизимига эга бўлмайди, майл, шахссон, замон маъноларини ифодалай олмайди ва шу маъноларни ифодаловчи шаклларга хам эга бўлмайди. Булар ҳаракат номи, сифатдош ва равишдош шаклларидир. Илҳом Мадраҳимов.