ТУРКЕСТАНСКИЕ ВЕДОМОСТИ

«ТУРКЕСТАНСКИЕ ВЕДОМОСТИ» («Туркистон ведомостлари») — Туркистондаги илк даврий матбуот, рус истилочилари томонидан ташкил этилган дастлабки газ. Туркистон генералгубернатори Кауфман томонидан чоп этилган. 1870 й. дан Тошкентда (1872 й. июль — 1873 й. фев. да Петербургда) рус тилида нашр қилинган. Дастлаб газ. бир маромда чиқмаган. 1870 й. да факат 17 та сони чоп этилган. Кейинги йилдан бошлаб ҳафтасига 1 марта, 1903 й. дан ойига 3—4 марта, 1907 й. дан кундалик газ. сифатида чиқа бошлаган. Газ. нинг 6406 сони босилган. «Туркестанские ведомости» фаолиятига бевосита генералгубернатор хизматидаги ҳарбийлар раҳбарлик қилишган. Пиёда қўшинлар офицери Н. А. Маев 1892 й. га қадар муҳаррир бўлган.

«Туркестанские ведомости» подшо Россияси ҳукуматининг Туркистондаги мавқеини мустаҳкамлашга, ўлкада чоризм сиёсатини ўтказишга, маҳаллий аҳолини чор ҳукмдорлари ва амалдорларига итоатгўйлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган. Газ. да, асосан, Туркистон генералгубернаторлигининг буйрук, ва фармонлари, турли хил расмий маълумотлар босилган. Шунингдек, ўлка тарихи, хўжалиги, табиати ва бу ерда яшовчи халкларнинг этнографияси, фольклори, адабиёти, урфодатларига дойр қизиқарли материаллар ҳам бериб борилган. Мазкур материаллар ўлка халқ хўжалиги ва маданияти тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Газ. да ўлка ҳаётининг барча жабҳаларини ёритувчи «Ички хабарлар», «Хабар ва янгиликлар», «Маҳаллий хроника», «СанктПетербург» бўлимлари фаолият кўрсатган.

«Туркестанские ведомости»да В. В. Бартольд, Л. С. Берг (1876—1950), Н. А. Северцев (1827 — 85), А. Н. Федченко (1844—73), И. В. Мушкетов (1850—1902), В. Ф. Ошанин (1844—1917) каби машҳур олимлар, шарқшунослар ҳамкорлик қилишган. Мазкур олимларнинг фаол иштирокида газ. нинг публицистик руҳи кучайган. Газ. да маҳаллий халқ вакиллари ҳам иштирок этган. Жумладан, Сатторхон Абдуғаффоровнинг Қўқон хонлигидаги аҳвол хусусидаги очерки газ. мухлисларини жалб этган. Газ. ўлка ҳаётидаги кўплаб салбий ҳолатларни кўрсатмасликка ҳаракат қилган.

Газ. нинг Москва, Петербург, Владивосток ва б. шаҳарларда доимий мухбирлари бўлган. Дастлаб «Туркистон вилоятининг газети» ушбу газ. га илова тарзида чиқарилган. Газ. фаолияти Туркистон ХКС нинг 1917 й. 15 дек. даги қарорига мувофиқ тўхтатилган (сўнгги сони 1917 й. 15 дек. да босилган). Дастлабки даврда газ. 100 нусха, 1909 й. дан эса 853 нусхадан иборат бўлган.

Ад..Авшарова М . Н ., 18701917 йилларда Туркистон рус вактли матбуоти, Туркестанские ведомости, 1959; Эрназаров Туркестанские Ведомости,Туркистондавақтли матбуот (18701924), Т., 1959; Эрназаров Туркестанские Ведомости, Акбаров А. И ., История печати Туркестана, Туркестанские ведомости, 1976; Абдуазизова Н., Туркистон матбуоти тарихи (1870—1917), Т., 2000.

Норали Очилов.