ТУМОР

ТУМОР — 1) диний тасаввурларга кура, кўз тегишидан, турли офат, бало, инсжинс ва шу кабидан саклайдиган буюм. Тумор ичига Қуръон оятлари битилган қоғоз ҳамда илоҳий қудратга эга деб билинган нарсалар солинган. Дуо ёзилган қоғоз уч ёки тўртбурчак қилиб буклаб, чарм ёки матога ўраб тикилган. Тумор, одатда, бўйинга, қўлтиққа, сочга тақилади ёки кийимнинг ички қисмига тикиб қўйилади;

2) аёлларнинг бўйин ва қўлтиқларига тақадиган тақинчоғи, безаги. Тумор шакли бир-бирининг устини қоплайдиган 2 бўлак (қутича ва қопқоқ) дан иборат қутича бўлиб, асосан, қопқоқ қисми безатилади. Тилла, кумуш ва б. металлардан учбурчак, тўртбурчак, найча (цилиндр) шаклида ясалиб сирти накшлар билан ҳамда қимматбаҳо тошлар қадаб безатилади, шокилалар осилади. Тақилиши ва шаклига кўра фарқланади: бозубанд, дуотузи, бўйинтумор, кўкрак Т., қўлтиқ Т. ва б.