ТУЛУ

ТУЛУ — Ҳиндистондаги халқ. Асосан, Тамилнад штатининг ғарбида яшайди. 1,9 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Дравидий оиласига мансуб тилда сўзлашади. Диндорлари — ҳиндуизмга эътиқод қилишади. Машғулоти — кокос пальмасини етиштириш, пальма шарбатини йиғиш, копрадан буюмлар тайёрлаш ва б.