ТУКЛИ АРИЛАР

ТУКЛИ АРИЛАР (Bombys) асаларисимонлар оиласига мансуб ҳашаротлар уруғи. Уз. 3,5 см гача, танаси қалин ва узун туклар билан қопланган. Туклар сариқ, қрра ёки оқиш белбоғ ҳосил қилади. 300 га яқин тури бор, Африка ва Антарктидадан ташқари барча қитьаларда, асосан, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда учрайди. Жамоа бўлиб яшайди; уясини қуруқ ўсимликлар, йўсинлар ва б. билан аралашган мумдан ерга куради. Оиласи бир йиллик, битта йирик урғочи ва бир қанча майда ургочи ишчилардан иборат. Эркаги ёз охирида пайдо бўлиб, урғочисини уруғлантиргандан кейин ҳалок бўлади. Уруғланган ёш урғочиси қишлаб қолади; баҳорда уя қуриб, янги оилага асос солади. Ёш урғочи қўйган тухумлардан фақат ишчи Тукли арилар чиқади. Вояга етган ишчи Тукли арилар ин қуришни давом эттиради; қуртлар учун нектар ва чанг йиғади. Оиладаги Тукли арилар сони бир неча ўнтадан минггача, тропик худудларда 2500 гача етади. Тукли арилар асосий емхашак экинлари (қизил себарга, беда ва б. дуккаклилар)нинг чанглатувчилари.