ТУКАНЛАР

ТУКАНЛАР (Rhamphastidae) — қизилиштонсимонлар туркумига мансуб қушлар оиласи. 37 турни бирлаштирган 5 уруғи бор. Энг катта вакили — катта тукан уз. 60 см ча; тумшуғи —15—17 см. Патлари турли рангда ва жуда чиройли. Моногам қуш. 1 — 4 та тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси навбат билан босади. Болалари 6 — 8 ҳафтада учирма бўлади. Марказий ва Жан. Америкадаги тропик ўрмонларда яшайди. Туканлар, асосан, мевалар, қисман умуртқасиз ҳайвонлар, майда судралиб юрувчилар, қушлар тухуми ҳамда боласи ва б. билан озикланади.