ТУҒРУҚХОНА

ТУҒРУҚХОНА — даволаш-профилактика муассасаси. Аёлларга хрмиладорлик, туғруқ ва чилла даврларида малакали тиббий ёрдам (қатнаб ёки стационар шароитда) кўрсатади ҳамда уларга хос гинекологик касалликларни даволайди, шунингдек, чақалоқларни парвариш қилиш ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб боради. 1996 й. дан Ўзбекистондаги мавжуд Туғруқхоналар туғруқ мажмуи (комплекси) деб юритилади, улар бошка даволашпрофилактика муассасалари, хусусан, оилавий поликлиникалар билан узвий боғлиқ ҳолда иш кўради, бу эса оналар ва чакалоклар саломатлигини мунтазам назорат қилиш имконини беради. Кўзи ёрийдиган аёлларнинг турар жойларидан қатъи назар зарур ҳолларда туғруқ мажмуида зудлик билан акушергинекологик ёрдам кўрсатилади (яна қ. Оналар ва болалар муҳофазаси, Туғруқ, Туғруққа ёрдам бериш). Ҳозир Ўзбекистонда 54 та туғруқ мажмуи, 1 та перинатал марказ, туман марказий касалхоналари таркибида 185 та туғруқ бўлимлари фаолият кўрсатмоқда; Тошкент ш. да эса 9 та йирик туғруқ мажмуи ва 2 та перинатал марказ ишлаб турибди (2004).