ТУҒМА МИНЕРАЛЛАР

ТУҒМА МИНЕРАЛЛАР — табиатда соф ҳолда учрайдиган кимёвий элементлар. 30 дан ортиқ кимёвий элемент (хусусан, металлар) Ер пустила Туғма минераллар ҳолида учрайди. Баъзи газлар ва суюқ ҳолатдаги элементлар (мас., симоб) ҳам шу минераллар каторига киради. Улар Ер пусти умумий массасининг тахм. 0,1%ини ташкил қилади, шундан 0,04% азот ва 0,01— 0,02% кислород; қолган қисми 0,05%. Баъзи элементлар табиатда кўпинча туғма ҳолда учрайди. Бундай элементлардан гелий, неон, ксенон, радон, углерод, азот, кислород, олтингугурт, хлор, қалай, темир, кобальт, маргимуш, селен, радий, палладий, осмий, иридий, платина, олтин, симоб, кумуш, висмут асл элементлар дейилади. Туғма минераллар кимёвий хоссаларига қараб 3 гуруҳга ажратилади: металлар — олтин, кумуш, мис, платина, темир, никель ва б. ; ярим металлар — маргимуш, сурма, висмут; металлоидлар — углерод, олтингугурт. Т. м. нинг ҳосил бўлиши Ер пўстидаги эндоген ва экзоген жараёнларда содир бўладиган турли физик ва кимёвий шароитларга боғлиқ. Ўзбекистонда олтин, кумуш, углерод (графит), симоб, қалай, қўрғошин, темир, висмут каби Туғма минераллар мавжуд.