ТУҒИЛИШ

ТУҒИЛИШ (демографияда) — янги туғилганлар ҳисобига аҳолининг янгиланиб бориш жараёни; муайян аҳоли гуруҳи ўртасида бола туғилиб туриш суръати: бир йил давомида ҳар минг киши ҳисобига тўғри келадиган тирик туғилган болалар сони. Туғилиш ўлим жараёни билан бирга аҳоли табиий ўсишининг асосини ташкил этади. Туғилишни ифодаловчи бир нечта кўрсаткичлар мавжуд: Т. нинг умумий коэффициенти — 1000 кишига нисбатан туғилган болалар сонини ифодалайди ва промилледа белгиланади; Т. нинг махсус коэффициенти — ҳар 1000 та 15—49 ёшли аёлларга нисбатан туғилган болалар сони; Т. нинг ё ш гуруҳлари бўйича коэффициенти — ҳар 1000 та маълум ёш гуруҳидаги (15—19, 20—24, 25—29, 3034, 3539, 4044, 4549) аёлларга нисбатан туғилган болалар сони; Т. нинг йиғинди коэффициенти — туғилиш даражасини энг аниқ ифодаловчи кўрсаткич, унда маълум авлодга тегишли ҳар бир аелнинг ҳаёти давомида туққан болалари сони ифодаланади. Кўпчилик давлатларда Туғилиш даражасини ўрганиш ва уларни таққослашда Туғилишнинг умумий коэффициентидан кўпроқ фойдаланилади. Демофаф олимлар Б. Ц. Урланис ва В. А. Борисовлар томонидан Туғилиш даражасини шу коэффициент ёрдамида бахрлаш мезони аникланган. Мезон бўйича ўрганилаётган ҳудуд ёки аҳоли гуруғида Туғилишнинг умумий коэффициенти 16%о дан кам бўлса, Туғилиш даражаси паст, 16 — 24%о ~ ўрта, 25—39%о — юқори ва 40%о дан баланд бўлса Туғилиш даражаси жуда юқори ҳисобланади.

Туғилиш — биологик жараён, у инсонларнинг репродуктив майли, яъни фарзанд кўришга бўлган муносабати билан боғлиқдир. Репродуктив майл эса инсон яшаётган ижтимоийиқтисодий муҳит таъсирида ўзгариб боради. Инсоният ўз тарихий тараққиёти давомида бир нечта ижтимоийиқтисодий босқичларни босиб ўтди ва Туғилиш даражаси жамият тараққиётининг ҳамма босқичларида ҳам бир хил бўлмаган. Ер юзида Туғилишнинг камайиш жараёни 18-а. нинг 2ярмида Ғарбий Европа мамлакатларида бошланиб, АҚШ, Канада, Австралия ва Японияга тарқалди. Айниқса, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган давлатларда Туғилиш тез камая бошлади. Жаҳонда энг юқори Туғилиш Африка мамлакатларига тўғри келади. 1970—90 й. ларда Туғилишнинг энг тез камайиши Осиёга мансуб. Осиёнинг энг йирик мамлакатлари бўлган Хитой ва Ҳиндистонда оилада болалар сонини чеклаш давлат дастурига киритилган, яъни Туғилиш давлат томонидан назорат қилинади. Осиё аҳолисининг 70% ини ташкил этган бу давлатларда Туғилишнинг камайиши бутун Осиё бўйича Туғилиш кўрсаткичларига таъсир қилади. 1970 — 90 й. ларда Т. Осиёда 40%, Европада 16%, Австралия ва Океанияда 19%, Африкада 5%га камайган. Ривожланаётган мамлакатларда Туғилишнинг камайиши ривожланган мамлакатлардагига нисбатан секинроқ боради. Туғилишнинг умумий коэффициенти дунё бўйича (2001, промилледа) — 22, Африкада — 38, Америкада — 20, Осиёда — 22, Австралия ва Океанияда — 31 ва Европада — 10 га тенг. Дунё бўйича энг юқори Т. Малида (50%о) ва энг паст Т. Латвияда (8%о) кузатилмоқда.

Ўзбекистонда туғилишнинг умумий коэффициенти (ҳар 1000 аҳолига нисбатан туғилган болалар сони, ўртача) динамикаси Ўзбекистонда Туғилишнинг нисбатан юкррилиги аҳолининг кўпчилиги кишлоқтурмуш тарзида яшаб келаётганлиги билан боғлиқ. Шунингдек, қулай демографик вазият хдм Туғилишга ижобий таъсир кўрсатади. Никохдан ўтиш, оила қуриш ҳолларининг юқорилиги хам оилалар сонининг кўпайишига, улар эса, ўз навбатида, Туғилишнинг ўсишига сабаб бўлади. Ўзбекистонда янги иқтисодий ислоҳотларнинг жорий этилиши, бозор муносабатларининг шаклланиши ва б. ўлканинг демографик вазиятига ҳам маълум даражада таъсир этди.

Ад.: Мулладжанов И. Р., Демографическое развитие Узбекистана, Туғилиш, 1983; Буриева М. Р., Рождаемость в Узбекистане, Туғилиш, 1991; Бўриева М. Р., Демография асослари, Туғилиш, 2001; Демографический ежегодник Узбекистана, Туғилиш, 2003.

Мамлакат Бўриева.