ТУБ КОНЛАР

ТУБ КОНЛАР — ер юзасига яқинроқ жойлашган ва ўзгаришга учрамаган фойдали қазилма конлари. Улар сочма конларнит акси бўлиб, минерал хом ашёнинг қатламли, томирли жисмларини ҳосил қилади ҳамда туб жинслар орасида жойлашган бўлади. Туб конлар асли сочма конларнинг манбаи, улар билан ёнмаён жойлашган бўлади. Бундай ҳолат, айниқса, олтин, платина, олмос, вольфрам ва қалай конлари учун хос.