ТРОШКОВ Александр Данилович

ТРОШКОВ Александр Данилович (1904, ҳоз. Беруний ш. — 1946.13.4) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. 1943 й. дан фронтда. 2-Украина фронта 46-армиянинг 99-ўкчи дивизиясида пулемёт наводчиги бўлган. Эрчи ш. яқинида 1-бўлиб Дунай дарёсидан ўтган. Пулемётдан ўт очиб душманнинг 3 ўт очиш нуқтасини ўчирган ва ротани дарёдан ўтишини таъминлаган. 1945 й. 24 мартда Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган. Беруний ш. даги кўчалардан бири ва ўрта мактаб унинг номига қўйилган.