ТРОПОПАУЗА

ТРОПОПАУЗА (юн. tropos — бурилиш, ўзгариш, pausis — тўхташ, тугаш) — тропосфера ва стратосфера орасидаги ўтиш қатлами. Тропопаузанинг қуйи чегараси сифатида ҳаво трасининг вертикал градиенти шартли равишда 0,2°Ғ100 га тенг ва ундан кичик бўлган сатҳ қабул қилинган. Тропопауза баландлиги арктик кенгликларда —8— 10 км, мўътадил кенгликларда —10—12 км, экватор устида — 16—18 км ни ташкил қилади. Тропопауза вертикал қалинлиги бир неча 100 м дан 2—3 км гача тебранади. Тропопауза баландлиги ёзда юқори, қишда эса пастроқ бўлади. Тропопауза баландлиги антициклон ва циклонларнинг ўтиши билан ҳам тебраниб туради. Антициклонда баланд, циклоида паст бўлади. Одатда, субтропик тез ғаво оқимида кузатиладиган паст қутб Т. си билан юкрри тропик Тропопаузаси орасида узилиш содир бўлади. Кўпинча Тропопаузанинг узилишида ҳар хил баландликларда жойлашган икки Тропопаузани учратиш мумкин.