ТРИТОНЛАР

ТРИТОНЛАР (Triturus) — саламандрасимонлар оиласига мансуб думли амфибиялар уруғи. 9 тури маълум. Танасининг уз. 18 см ча. Европада Осиёнинг Европа билан чегарадош жойлари ва Шим. Америкада тарқалган. Асосан, ўрмонларда, одатда, тошлар, йиқилган дарахтлар тагида ва б. ерларда қишлайди, баҳорда оқмайдиган ёки секин оқадиган сув ҳавзаларига ўтиб, тухум қўяди. Сувдаги майда қисқичбақасимонлар, моллюскалар, сув ҳашаротлари, бақа увилдириғи билан, қурукликда эса ўргимчаклар, ҳашаротлар ва б. билан озикланади. Ўрта Осиёда учрамайди, айрим турлари (мас., Тарокли Тритонлар) аквариумда боқилади.