ТРИТОН

ТРИТОН — Нептун сайёрасининг йўлдошларидан бири, диаметри 2700 км, сайёрадан ўртача узоклиги 355 минг км. 1846 й. да инглиз астрономи У. Лассел кашф этган. Тритон сайёра атрофида унинг айланишига тескари томонга ҳаракатланиб, унинг атрофини тахм. 5 суткада айланиб чиқади (қ. Сайёралар йўлдошлари).