ТРИПУРА

ТРИПУРА — Ҳиндистоннинг шим. шарқий қисмидаги штат. Майд. 10,5 минг км2. Аҳолиси 3,2 млн. киши (2001), аксари кисми бенгаллар. Маъмурий маркази ва энг катта шаҳри — Агартала. Т. ГангБрахмапутра дельтаси ҳавзасида жойлашган. Шарқий ва жан. кисмида Лушай тоғлари тармоклари бор. Иқлими тропик, муссонли иқлим. Тоғлар доим яшил ва барг тўкувчи тропик ўрмонлар билан қопланган. Аҳолиси, асосан, деҳқончилик билан шуғулланади. Шоли, жут, пахта, шакарқамиш экилади. Чой плантациялари бор. Қимматбаҳо ёғоч тайёрланади. Қ. х. маҳсулотларини қайта ишловчи майда корхоналар мавжуд.