ТРИЕСТ

ТРИЕСТ — Италиянинг шим. кисмидаги шаҳар. ФриулиВенецияЖулия вилояти ва Триест провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 209,5 минг киши (2001). Триест кўлтиғи соҳилидаги порт. Албаниянинг Дуррес ш. га паром катнайди. Кемасозлик, кема двигателлари ишлаб чиқариш., нефтни қайта ишлаш, кимё, цемент, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Инголўитадт (ГФР) ш. га нефть қувури ўтказилган. Унт ва музейлари бор. Т. — кад. шахар. 20-а. бошларигача турли давлат ва князликлар таркибидаги муҳим саноат маркази бўлган. 1947—54 й. ларда инглизамерика ҳарбийлари назорати остидаги «Эркин ҳудуд» қилиб ажратилди. 1954 й. ги Италия билан Югославия битимига кўра, Триест ва унинг ғарбидаги ерлар Италия га, шаркидаги ҳудуд Югославия (ҳоз. Словения) га ўтди. Меъморий ёдгорликлардан Рим даврига оид бинолар, СанЖусто ва Буюк Михаил черковлари, Венеция қалъаси (14-а.) ва б. сакланган.