ТРИБУНАЛ

ТРИБУНАЛ (лот. lribunal — суд қилиш жойи, алохида суд) — 1) 18а. охиридаги Буюк француз инқилоби даврида Францияда сиёсий жиноятларга дойр ишларни кўрган фавқулодда судлар; 2) совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидаги махсус судлар — инқилобий Трибунал лар;

3) айрим мамлакатлар, жумладан, ЎзР Қуролли кучларидаги ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар хизмат вақтидаги жиноят ишлари ва баъзи бир бошқа ишларни кўриб чиқувчи судлар. Яна қ. Халқаро ҳарбий трибунал.