ТРИАРИЛМЕТАН БЎЯГИЧЛАР

ТРИАРИЛМЕТАН БЎЯГИЧЛАР, трифенилметан бўягичлар — асосли ва кислотали бўягичлар, триарилметан ҳосилалари. Триарилметан бўягичлар қизил, бинафша, кўк ва яшил рангда бўлади. Триарилметан бўягичлар қайтарувчилар таъсирида рангсиз лейкобирикмаларга, ишқорлар таъсирида рангсиз карбинол бирикмаларга айланади. Асосли Триарилметан бўягичлар қоғоз, тери, пластмассаларни бўяшда, сиёҳ, полиграфия ва штемпел бўёклар тайёрлашда ишлатилади. Кислотали Т. б. тери, жун, ипакни бўяшда қўлланади. Триарилметан бўягичлар альдегидлар, кетонлар, ангидридларни ароматик аминлар ёки феноллар (нафтиллар) билан конденсатлаш йўли билан олинади.