ТРАСТБАНК АКЦИЯДОРЛИК БИРЖА БАНКИ

«ТРАСТБАНК» АКЦИЯДОРЛИК БИРЖА БАНКИ — Ўзбекистондаги акциядорлик биржа банки. 1994 й. 21 июнда банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия олган. Бошқарув идораси Тошкент ш. да. «Пойтахт» ва «Тошкент» филиаллари бор. Асосан, юридик ва жисмоний шахсларга жорий ва валютадаги хисобвараклар очиш ва юритиш; миллий ва чет эл валютасидаги маблағларни кредит, депозит ва халқаро банк амалиётида қабул қилинган бошқа шаклларда жалб қилиш ва жойлаштириш; давлат тўлов ҳужжатларини ва б. қимматли қоғозларни сотиб олиш, сотиш ва саклаш, чет эл валютасини согиш ва сотиб олиш, факторинг, лизинг хизматлари каби 12 турдаги амалиётларни бажаради. Капиталининг етарлилиги бўйича республикадаги 3 та биринчи ўрта банклар гуруҳида туради. Банкнинг жами активлари (млн. сўм) 10221,0 устав капитали 2002,4, кредит портфели 3802,5, фойда 130,7, захира капитали 778,6. Жорий ликвидлик коэффициента 72,3%, капитал етарлилиги коэффициенти 34,0% (2003).