ТРАПЕЦИЯ

ТРАПЕЦИЯ (юн. trapezion — столча) — икки қарамақарши томони параллел тўртбурчак. Одатда, қолган икки томони параллел эмас деб ўрганилади. Трапециянинг параллел томонлари Трапециянинг асослари, параллел бўлмаган томонлари эса унинг ён томонлари дейилади. Ён томонлари нинг ўрталарини А туташтирувчи кесма Т . нинг ўрта чизиғи дейилади. У Т. асосларига параллел ва асослари йиғиндисининг ярмига тенг. Трапеция асослари орасидаги масофа Т. нинг баландлиги дейилади. Ён томонлари тенг бўлган Трапеция тенг ёнли Трапеция дейилади. ТенгёнлиТ. га ташки айлана чизиш мумкин. Тент ёнли Т. симметрия ўкига эга. Трапециянинг юзи асослари узунликлари йиғиндисининг ярми билан баландлигининг кўпайтмасига тенг. Трапеция ён томонларининг давомлари кесишган нуқтани унинг диагоналлари кесишган нуқта билан туташтирувчи тўғри чизиқ Т. нинг асосларини тенг иккига бўлади.