ТРАФАЛЬГАР ЖАНГИ

ТРАФАЛЬГАР ЖАНГИ — Франция билан 3антифранцуз коалицияси ўртасида Кадис ш. (Испания) яқинида, Трафальгар бўғозида содир бўлган жанг (1805.21.10). Адмирал Г. Нельсон қўмондонлигидаги инглиз флоти адмирал П. Вильнёв қўмондонлиги остидаги французиспан флотини тормор келтирган. Бу ғалаба инглиз флотининг денгиздаги ҳукмронлигини таъминлаган.