ТЎЙИНМАГАН УГЛЕВОДОРОДЛАР

ТЎЙИНМАГАН УГЛЕВОДОРОДЛАР — занжирида бир ёки бир неча углеродуглерод каррали боғлари бўлган углеводородлар. Т. у. га умумий формуласи СпН2л (мас., этилен СН2қСН2 пропилен СН3СНқСН2) бўлган олефинлар ёки алкенлар; умумий формуласи СпН2п2 бўлган углеводородлар:

1) алкинлар деб аталувчи уч боғли Тўйинмаган углеводородлар (ацетилен СНқСН ва унинг гомологлари);

2) қўш боғли диен углеводородлари (бутадиен СН2қСН—СНқСН2 ва б.) ва кумулирланган қўш боғли углеводородлар (аллен СН2қСқСН2 ва унинг гомологлари);

3) циклоалкенлар (қўш боғли нафтенлар, мас., циклогексан ва б.) киради.

2 ва 3 боғли енинлар СпН2л4, полиенлар ҳам мавжуд. Умумий формуласи CnH2n 6 бўлган ароматик қатор Тўйинмаган углеводородлар оддий Тўйинмаган углеводородлардан хоссалари жиҳатидан фарқ қилади, шунинг учун уларни ароматик бирикмаларнинг алоҳида синфига ажратилади (қ. Ароматик углеводородлар).