ТЎХТАМИШ

ТЎХТАМИШ, Тўхтамишхон (1342—1408) — Олтин Ўрда ҳукмдори (1380 — 97). Жўжихон наслидан бўлмиш Тўйхожанинг ўғли. Отаси 1375 й. Оқ Ўрда ҳукмдори Урусхон томонидан қатл этилгандан сўнг Тўхтамиш Амир Темур ҳузурига (1376) келади ва Соҳибқироннинг беғараз мадади туфайли аввал Оқ Урда (1377), кейин Мамай қўшинларининг Куликово жангада енгилғанидан фойдаланиб Олтин Урда тахтини қўлга киритади (1380).

Тўхтамиш ички низоларга бархам бериб, 7 йил ичида Олтин Урда давлат бирлигини қайта тиклашга эришади. Сирдарёдан Днестргача, Сиғноқ ва Утрордан Киевгача чўзилган улкан салтанатнинг хонига айланади. Унга қарши бош кўтарган рус князликлари хамда литваликларни мағлубиятга учратади. 1382 й. ҳийла бн Москвани олади, шаҳарни талонторож қилиб ёқиб юборади. Муваффақиятлардан маълум даражада эсанкираган Тўхтамиш Амир Темур салтанати ҳудудларини қўлга киритишга ошиқади. Амир Темурнинг ғарб сафаридалигидан (1381) фойдаланиб, Озарбайжон ҳамда Мовароуннаҳрга бостириб киради, Самарканд ва Бухорони қамал қилади. Лекин бу шаҳарларни олишни уддасидан чиқолмайди. 1388 й. нинг фев. да Соҳибқирон қўшини бн Тўхтамишга қарши Шероздан йўлга чиқади. Т. Амир Темур бн юзмаюз тўқнашишдан воз кечиб, зудлик бн Дашти Қипчоққа қайтиб кетади. 1391—95 й. ларда Т. Соҳибқирон бн бўлган Қундузча ҳамда Терек дарёси бўйидаги жангларда мағлубиятга учраган. Олтин Урда пойтахти Саройни ишғол қилган Амир Темур қочоқ Тўхтамиш ўрнига Темур Қутлуғни хон этиб кўтаради. 1397 — 99 й. ларда Тўхтамиш Литва қироли Вютайтас ёрдамида Темур Қутлуғ ва Идиқу (Едигей)га қарши олиб борилган ҳарбий ҳаракатларда муваффақиятсизликка учрайди. Темур Қут))уғ вафотидан (1401) кейин Т. Олтин Урда тахтини қайта эгаллаш ҳаракатида бўлди. 1408 й. Тюмень ш. атрофларида қўлга туширилган. Т. Идиқу томонидан ўлдирилган.

Ҳамидулла Дадабоев.