ТОВУШ

ТОВУШ (мусиқада) — мусиқанинг ифода кучига эга энг кичик таркибий қисми. Мусикий Товушлар маълум мусиқий тизимни ташкил этиб, муайян баландпастлик (лад), узунқисқалик (ритм ва метр), динамика ва тембрга эга бўлади. Одатда, мусиқада 16 гц — 4500 гц (С2—d5) орасидаги, 0,015 сек —23 мин. узунлигидаги Товуш лардан фойдаланилади. Шунингдек, мусиқада муайян баландликка эга бўлмаган (алеаторика, сонористика, усул) Т. лардан ҳам қўлланилади. Мусиқий Товуш ларнинг ўзига хослиги, шунингдек, бадиий талқин жараёнидаги (агогика, артикуляция, суръат, мелизмлар ва б.) хусусиятлар билан белгиланади (яна қ. Нағма, Тон).

Ад.: Назайкинский Е., Звуковой мир музўки, М., 1988.