ТОВУШ ЁЗИБ ОЛИШ (техникада) — товуш (нуқт, мусиқа, қўшиқ ва б.) ни товуш элтгич (магнит лента, граммофон пластинкаси, диск ва б.) га ёзиб олиш жараёни. Акустик ва электроакустик усуллар билан амалга оширилади.
Акустик усулда товуш тебранишлари ёзув (товуш) элтувчи моддага таъсир қилувчи асбобни бевосита бошкаради. Электроакустик усулда товуш тебранишлари микрофон воситасида электр тебранишларига айлантирилади ва кучайтирилгандан кейингина товуш элтгичга туширилади.
Товуш ёзиб олишнинг механик, фотографик ва магнит тизимлари мавжуд. Механик тизимда нина ҳаракатланаётган товуш элтгични босиб, унинг сиртида товуш тебранишлари шаклига мое келувчи ариқчалар чизади. Товушни тиклаш (кайта эшитиш) да граммофон нинаси шу ариқчалар бўйлаб ҳаракатланиб, ўша тебранишларни такрорлайди ва уни мембранага узатади. Механик усулда ёзиб олишни 1877 й. америкалик ихтирочи Товуш Ёзиб Олиш Эдисон биринчи бўлиб қўллаган. Механик тизими граммофон пластинкалар ишлаб чиқариш. да кенг қўлланилади. Фотографик тизимда ҳаракатланаётган киноплёнкага кучи ёки шакли товуш тебранишларига мое ҳолда ўзгараётган ёрутлик нури тушади. Натижада товуш «суратга олинган»дек бўлади. Тизимни 1901 й. немис олими Э. Румер қўллаган. Фотографик тизим, асосан, овозли кинода қўлланилади. Магнит тизимда товуш тебранишларига мое ҳодда магнит майдонида ҳаракатланаётган лентанинг айрим қисмлари магнитланиб боради. Магнит майдон эса магнит каллаги ўрамидан микрофоннинг кучли электр токи ўтганда ҳосил бўлади. Товушни қайта тиклашда магнит фонограммаси ҳаракатланиб, магнит каллаги ўрамида электр сигналлари ҳосил қилади (яна қ. Магнитофон). Магнит тизимни 1898 й. даниялик муҳандис В. Паульсен таклиф қилган. 20-а. 80-й. ларидан Товуш ёзиб олишнинг рақамли усули ҳам қўллана бошлади. Товуш ёзиб олиш радиоэшиттириш, телевидение, таълимтарбия ишлари ва б. соҳаларда муҳим аҳамиятга эга.