ТОВУШ ТЕЗЛИГИ

ТОВУШ ТЕЗЛИГИ — товуш тўлқинининг белгиланган бирор фазасининг тарқалиш тезлиги. Товуш тезлиги муайян ташқи шароитда мазкур модда учун ўзгармас бўлиб, тўлқиннинг частотаси ва амплитудасига боғлиқ эмас. Газларда т-ра ва босим ортиши билан Товуш тезлиги ортади, суюкликларда (сувдан ташқари) эса т-ра ортиши билан, яъни суюлтирилганда Товуш тезлиги камаяди. Сувда т-ра ошиши (74° гача) билан Товуш тезлиги ҳам ортади. т-ра бундан юқорига кўтарилган сари Т. т. камая боради.

Газ ва суюқлик аралашмаларида Товуш тезлиги ундаги компонентларнинг концентрациясига боғлиқ. Изотроп қаттиқ жисмларда Товуш тезлиги модданинг зичлиги ва эластиклик модули билан аниқланади. Товуш тезлиги қаттиқ жисмларда суюкликлардагидан, суюқликларда эса газлардагидан катга. Мас., Т. т. 20° да ҳавода 331 м/с га, сувда 1450 м/с га, пўлатда 5000 м/с га тенг.