ТОВОҚТИЛЛИ БАҚА

ТОВОҚТИЛЛИ БАҚА, лаппактил ли бақа (Discoglossus pictus) — думсиз амфибиялар туркумининг бир тури. Танасининг уз. 7,5 см гача. Ранги ўзгарувчан. Ноғора пардаси тери остига яширинган. Тили юмалоқ (номи ҳам шундан). Йил давомида кўпаяди; йилига 5—6 марта 6 минггача тухум қўяди. Итбалиғи 2 ойда бақага айланади. Жан. Ғарбий Африкада тарқалган. Ҳашаротлар, чувалчанглар, шиллиққурт ва б. билан озиқланади.