ТОВОҚ

ТОВОҚ — юзи ёйиқ, бир оз кенг (ялпоқ) коса шаклидаги чуқурроқ идиш. Турли каттакичик шаклларда сопол, чинни, мис, баъзан мармардан тайёрланади. Таом, озиқ-овқат маҳсулотлари солишда фойдаланилади. Ўрта Осиёда сирланган, безакли ва безаксиз сопол Т. лар кенг тарқалган; мис Т. деярли барча халкҒтрда бор. Фарғона водийси ва б. бир канча жойларда лаганни Товоқ деб аташади.