ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ, Имом алБухорий номидаги Тошкент ислом институти — олий диний ўқув юрти. 1969 й. ташкил этилган. 1971 й. окт. дан фаолиятини бошлаган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида. Динлар тарихи ва назариясини чуқур эгаллаган, ислом дини асосларини ўзлаштирган, араб тилида сўзлаша оладиган мутахассислар тайёрлайди. Дарслар ўзбек ва араб тилларида ўқитилади. Инглиз, форс ва рус тиллари ҳам ўргатилади.

Республикамиз истиқлолига қадар собиқ Иттифокда ягона олий ислом ўқув юрти бўлган, унда Закавказье, Шим. Кавказ, СССР нинг Европа қисми ва Сибирь, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари учун диний ходимлар тайёрланган. 2003й. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси карори билан инт битирувчиларига бакалавр дипломи берилади.

Интда 130 талаба таҳсил олади (2004).